„Детачмент“ — 2011-йилда Cарл Лунд ссенарийси асосида, режиссёр Тонй Кае томонидан суратга олинган АҚСҲ психологик-драма филми. Филм ҳикояси ўз ўқувчилари ва бошқаларга ибрат бўлган ўрта мактабнинг ўриндош ўқитувчиси Ҳенрй Бартҳес ҳақида. Филмда ролларни Адриэн Бродй, Марcиа Гай Ҳарден, Чристина Ҳендриcкс, Wиллиам Петерсен, Брян Cранстон, Тим Блаке Нелсон, Беттй Кае, Сами Гайле, Луcй Лиу, Блйтҳе Даннер ва Жамес Cаан каби актёрлар ижро этишган.

Детачмент
Режиссёр(лар) Тонй Кае
Продюсер(лар)
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Cарл Лунд
Ролларда
Бастакор(лар) Тҳе Неwтон Бротҳерс
Оператор(лар) Тонй Кае
Монтажёр(лар) Баррй Алехандер Броwн
Геоффрей Ричман
Дистрибютор Трибеcа Филмс
Премера
санаси
Давомийлик 100 дақиқа
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Даромад $1.7 миллион[2]

Грег Шапиро, Cарл Лунд, Бинго Губелманн, Аустин Старк, Бенжи Коҳн ва Чрис Папавасилиоу томонидан ишлаб чиқарилган ушбу филм 2012-йил 16-мартда экранларга чиқарилган ва турли хил танқидий фикрлар олган.

Сюжети

Ўриндош ўқитувчи Ҳенри Бартес навбатдаги иш топшириғи билан ўқувчилари ўта интизомсиз ва таълим даражаси паст бўлган давлат мактабига юборилади. Ҳенри ўзининг шахсий ҳаётидаги оғриқли хотиралардан қочиш ва руҳий азобланмаслик учун ҳеч қайси мактабда узоқ қолмасликка ва ҳеч кимга боғланиб қолмасликка ҳаракат қилади. Бироқ, бу мактабдаги муҳит ва у ердаги инсонлар унинг бу тамойилига таъсир кўрсатади.

Мактабда Ҳенри иқтидорли, аммо тенгдошлари томонидан мунтазам камситиладиган ва ота-онаси томонидан тушунилмайдиган Мередит исмли ўқувчи қиз билан танишади. Шунингдек, у дарсдан ташқари вақтда кўчада хўрланган ва фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур бўлган ўсмир Эрика билан учрашиб қолади. Ҳенри унга раҳми келиб, ўз уйидан вақтинча паноҳ беради. Улар ўртасида ота ва қизга хос бўлган ғамхўрлик муносабатлари шакллана бошлайди.

Шу билан бирга, Ҳенри қариялар уйида вафот этаётган бобосидан хабар олиб туради. Бобоси кўпинча Ҳенрини вафот этган онаси деб ўйлайди, бу эса Ҳенрининг болаликдаги оғриқли хотираларини — онасининг ўз жонига қасд қилиши ва оиладаги яширин фожиаларни уйғотади.

Мактабда Мередит Ҳенрига боғланиб қолади ва ундан ўзига нисбатан илиқлик кутади. Бир куни у дарсдан сўнг Ҳенри билан ёлғиз қолиб, унга ўз расмларини кўрсатади ва тасалли сўраб уни қучоқлайди. Ушбу ҳолатни бошқа бир ўқитувчи нотўғри тушунади, бу эса Ҳенрининг руҳий мувозанатига путур етказади. Ҳенри ўзи асраб юрган Эрикани энди бошқа ҳимоя қила олмаслигини тушуниб, уни ижтимоий хизмат ходимларига топширади.

Филмининг охирида Мередит барча ўқувчилар кўз ўнгида заҳарланган кексни истеъмол қилиш орқали ўз жонига қасд қилади. Бобосининг ўлими ва Мередитнинг фожиасидан сўнг, Ҳенри ёлғизликдан нажот топиш мақсадида Эрикадан хабар олгани боради. Якуний саҳнада Ҳенри бўшаб қолган ва харобага айланган синфхонада Эдгар Аллан Поэнинг „Тҳе Фалл оф тҳе Ҳоусе оф Ушер“ асарини ўқиб беради, бу эса таълим ва жамиятдаги инқирозни рамзий равишда ифодалайди.

Ролларда

Танқидлар

Роттен Томатоэс шарҳлар агрегаторида филм 75 та тақриз асосида 57% ижобий рейтингга эга бўлиб, ўртача балл 5,8/10 ни ташкил этади. Сайт танқидчиларининг умумий хулосасида шундай дейилади: „Детачмент филмининг мақсади эзгу бўлса-да, умуман олганда, у ўзининг эҳтиросли ҳайқириқларига ҳеч қандай ечим таклиф қилмайди“[3]. Метаcритиc сайтида филм 20 та танқидчи шарҳига асосланиб, 100 баллдан 52 баллга лойиқ кўрилди, бу эса „аралаш ёки ўртача шарҳлар“ни англатади[4].

Роллинг Стоне нашридан Петер Траверс филмга тўртдан уч юлдуз бериб, Адриэн Бродй, Марcиа Гай Ҳарден ва Луcй Лиуларнинг маҳоратини юқори баҳолади. У ўз тақризида: „Детачмент сизга таъсир қилади. У қаттиқ зарба беради“, — деб ёзган[5].

Таълим соҳасида ишлайдиганлар учун китоб ва филмларни таҳлил қилувчи „Студент Ҳандоуц“ шарҳловчиси шундай дейди: „Ушбу асар Дангероус Миндс филмини оддийгина телефилмдек кўрсатиб қўяди“[6].

Манбалар

  1. ↑ Гордон, Cох (Април 4, 2011). "'Детачмент', Роcкер Доc Жоин Трибеcа". Вариэтй.
  2. ↑ „Детачмент“. Бох Оффиcе Можо (2012-йил 3-май). Қаралди: 2020-йил 4-май.
  3. ↑ „Детачмент (2011)“. Роттен Томатоэс (2012-йил 16-март). Қаралди: 2025-йил 29-декабр.
  4. ↑ „Детачмент“. Метаcритиc. Қаралди: 2020-йил 3-май.
  5. ↑ Детачмент. Роллинг Стоне (Марч 15, 2012). Қаралди: Април 24, 2014.
  6. ↑ Детачмент (2012) – Мовиэ Ревиэw фор Паренц анд Теачерс. Студент Ҳандоуц (Марч 16, 2012). Қаралди: Април 24, 2014.

Ҳаволалар