Detektirlash
Детектирлаш, демодулясия — электр тебранишларини ўзгартириб, ўзгармас ток ёки анча паст частотали электр тебраниш ҳосил қилиш. Энг кенг тарқалган ҳоли демодулясия бўлиб, унда модулясияланган юқори частотали тебранишлардан паст частотали модулясияловчи сигнал ажратиб олинади. Д. радио қабул қилувчи қурилмаларда товуш частоталарини, телевидениеда тасвир сигналларини ажратиб олишда ишлатилади. Д.да электр тебранишлар детекторта узатилади; бунда у бир хил йўналишдаги токни ўтказади ва тебранишлар кўплаб бир хил ишорали ток импулсларига айланади. Агар тебранишлар қисман тўғриланса, яъни детектор оркали ток иккала йўналишда ўца (детектор электр ўтказувчанлиги турлича бўлса), Д. содир бўлади. Д. учун турли йўналишда турлича электр ўтказувчанликка эга бўлган исталган қурилмадан, мас, диодпан ҳам фойдаланиш мум-кин. Частота сигналини ажратиб олишда филтрдан фойдаланилади. Энг оддий филтр қаршилик ва сиғимдан иборат қурилма ҳисобланади. Д.да электрон лампа, яримўтказгичли диод, вакуумли триодлар, чизиқлимас кристаллар ишлатилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |