Детерминизм (лотинча: детермино -аниқлайман) — барча ҳодисаларнинг ўзаро обектив қонуний алоқадорлиги ва сабабий боғланиши тўғрисидаги фалсафий таълимот (қаранг Сабаб ва оқибат). Индетерминизмнинг қарамақаршиси. Д.нинг мазмуни сабабият тушунчасида ифодаланади, яъни бунда бир ҳодиса (сабаб) муайян шароитда заруриятни туғдиради, бу эса бошқа ҳодиса (оқи-бат)ни вужудга келтиради. У инсон онгига боғлиқ эмас. Юнон файласуфлари Гераклит, Демокрит, Эпикур ҳамда шарқ мутафаккирлари Форобий, Ибн Сино, Беруний, Улуғбек ва б. ҳам Д.ни эътироф этишган. Д. принсипи илмий билимнинг барча соҳаларида йўлйўриқ кўрсатувчи, ҳақиқатни билишнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилади, детерминизм психологияда ҳам муҳим тушунча ҳисобланади. Психологик детерминизм — бу инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва хулқ-атворлари атроф-муҳит, о'қиш тажрибалари, ижтимоий омиллар ёки биологик сабаблар томонидан олдиндан белгиланган деб ҳисоблайдиган қарашдир. Бу назария эркин ироданинг мавжудлигини инкор этади ва инсон хулқ-атворини сабаблар билан изоҳлашга уринишади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил