Детроит — АҚШдаги шаҳар, Мичиган штатида. Детроит дарёси бўйида, Гурон ва Эри кўллари оралиғида жойлашган. Аҳолиси 951,2 минг киши (2000; шаҳар атрофи билан 4,6 млн. киши). Д.га 1701 йилда франсузлар асос солган. 1760 йилда инглизлар босиб олган. ХВИИИ аср охиридан АҚСҲ таркибида. 1802 йилда шаҳар статусини олган. Мамлакатнинг муҳим транспорт йўллари тугуни ва йирик молия маркази. Буюк кўллар соҳилидаги порт. Автомобилсозликнинг дунёдаги энг йирик марказларидан ("Генерал Моторс", "Крайслер", "Форд" корхоналарининг бошқарув органлари, асосий корхоналари ва илмий ташкилотлари шу ерда). Саноатининг бошқа тармоклари ҳам автомобилсозлик билан боғланган: қора металлургия, металлсозлик, кимё, станок-жиҳозлар и.ч., резина, ойна-шиша. Кемасозлик, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, ҳарбий саноат корхоналари мавжуд. Ун-тлар, музейлар, санъат институти ва б. бор.

Детроит
шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
42°19′54″Н 83°2′51″W / 42.33167°Н 83.04750°W / 42.33167; -83.04750
Мамлакат АҚШ
штат Мичиган
округ Уэйн
Ҳукумат
 • Мер Майкл Дагган
Асос солинган 1701
Майдон 370.2 км2 (142.9 кв ми)
Маркази баландлиги 183 м м
Расмий тил(лар)и инглиз
Аҳолиси
 (2013)
681 090[1]
Зичлиги 1669,6 киши/км2
Телефон коди +1 313
Почта индекс(лар)и 48201
Detroit xaritada
Detroit
Детроит
Detroit xaritada
Detroit
Детроит

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ „Популатион анд Ҳоусеҳолд Эстиматес фор Соутҳеаст Мичиган“ (эн) (деадлинк). Соутҳеаст Мичиган Cоунcил оф Говернменц (СЕМCОГ) (2013). 2013-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-феврал.