Децис — пиретроидлар гуруҳига ман-суб бўлган инсектицид. Д. таркибида 1 литрида 25 г таъсир этувчи декаметрин моддага эга эмулсияланувчи консентрат шаклида ишлаб чиқарилади. Д. Ўзбекистонда экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида гектарига 0,3—0,7 л (5—15 г/га таъсир этувчи модда ҳисобида) сарфланади. Бундан ташқари яйловларни чигирткалардан ҳимоя қилишда ҳам ишлатилади (0,3—0,5 л/га). Боғларда Д.ни ишлатишда ўргимчаккана кўпайиб кетмаслиги учун кўпинча бирорта акарицид қўшилади. Шу мақсадда таркибига омайт қўшилган акаридецис (1,25—1,5 л/га) яратилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил