Devalvatsiya
Девалвация (де ва лот. валео — қиймат) — миллий пул бирлиги курсининг чет эл валюталари (эркин алмаштириладиган валюталар, халқаро ҳисоб бирликлари)га нисбатан пасайтирилиши. Девалвация давлат томонидан расмий равишда эълон қилинади ва қонунчилик асосида амалга оширилади. Девалвация мамлакат савдо ва тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта резервининг ҳолдан тойиши, халқаро валюта бозорларида миллий валюта курсининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда юз беради. Унинг очиқ девалвация (девалвация ҳукумат томонидан қонун йўли билан расман эътироф қилинади, эски қоғоз пулнинг бир қисми муомаладан чиқарилади ёки қадрсизланган пул алмаштирилади) ва яширин девалвация (қоғоз пулнинг қадрсизланиши, олтин таъминотининг камайиши юз беради, лекин пулнинг бир қисми муомаладан олинмайди) кўринишлари бор. 1978-йилгача жаҳон мамлакатлари валюталарининг расмий қиймати уларнинг олтин таъминотини таққослаш орқали аниқланар эди. ХХ асрнинг 70-йиллари охиридан (халқаро келишувга мувофиқ) барча қадри баланд валюталардаги олтин нисбатлари бекор қилинди ва девалвация у ёки бу чет эл валютаси (одатда, АҚСҲ доллари, Германия маркаси, инглиз фунт стерлинги ва б.)га нисбатан пасайтириш йўли билан амалга ошириладиган бўлди. Масалан, 1990-йил 1-ноябрдан Собиқ Иттифоқда амалда бўлган рубл АҚСҲ долларига нисбатан 1,8=1 доллар нисбатида девалвация қилинди.
Девалвация ҳодисаси ҳозирги ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг банк-молия тизимида тез-тез учраб туради. 1998-йилда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, Япония, Россия ва бошқа давлатларда юз берган молиявий танглик оқибатида бу мамлакатларнинг миллий валюталари долларга нисбатан қисман девалвация қилинди.
Яна қаранг
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |