Девизлар (франс. девисес) — хорижий банкларга жойлаштирилган ва чет элда хорижий валютада тўланиши лозим бўлган вексел, ўтказма, чек, аккредитивлар кўринишидаги халқаро тўлов воситалари. Кенг маънода (аксарият қўлланиладигани ҳам) чет эл валютасида ифодаланган жами тўлов воситалари, яъни ҳам тўлов ва кредит ҳужжатларини, ҳам чет эл валютаси (банкноталар, қоғоз пул белгилари ва тангалар)ни ифодалайди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил