Devletşah xotun
Девлетşаҳ Султон хотун (тахминан тах. 1365 – 1414-йил 23-январ) – Гермиёнийлар ҳукмдори Сулаймон Шоҳ Бейнинг қизи. Усмонийлар империяси султони Боязид И нинг рафиқаси[1][2][3].
| Девлетşаҳ хотун | |
|---|---|
| Туғилиши |
тах. 1365 Кüтаҳя, Гермиёнийлар |
| Вафоти |
1414-йил 23-январ Бурса, Усмонийлар империяси |
| Турмуш ўртоғи | Боязид И |
| Фарзандлари |
İса Çэлеби Муса Çэлеби |
| Уй |
Гермиёнийлар Усмонийлар (никоҳ орқали) |
| Отаси | Сулаймон (гермиёнийлар ҳукмдори) |
| Онаси | Мутаҳҳаре Абиде хотун |
Оиласи
Девлетşаҳ хотун онадўлилик шаҳзода Сулаймон Шоҳ Бей яъни Гермиёнийлар ҳукмдорининг қизи бўлган[4]. Онаси Мутаҳҳара Обида хотун[5] буюк тасаввуфчи Жалолиддин Муҳаммад Румий яъни Мавлавийлар тариқати асосчисининг набираси бўлган, бу насаб унга Румийнинг ўғли Султон Валад орқали ўтган[4]. Унинг Илёс пошо, Хизир пошо ва Қурд Абдал исмли уч акаси бўлган[6].
Никоҳи
1378-йилда Сулаймон Шоҳ ўзининг қизи Девлетşаҳ хотунни султон Мурод И нинг ўғли Боязид билан никоҳлаш таклифини берган. Бу таклиф орқали у Караманийлар ҳужумидан ўз ҳудудини ҳимоя қилишни истаган эди. Султон қизига Кüтаҳя яъни ўз ҳукмронлик марказини ва яна бир неча Гермиён шаҳарларини сеп сифатида берди. Мурод И бу таклифни қабул қилди ва шу тариқа Гермиён бейлигининг катта қисмини ўз тасарруфига олди[7].
Тарихчилар тўй маросимидаги ҳашаматни тасвирлаб ўтганлар[7]. Тўйда Караманийлар, Ҳамидоғуллари, Ментешеоғуллари, Саруҳанидлар, Исфандиёридлар элчилари ҳамда Мамлук султони вакиллари иштирок этган. Ғарбий Усмоний юришлари саркардаси Ғозий Эвренос тўйга қимматбаҳо совғалар олиб келган, улар орасида олтин матолар, шунингдек, 200 та олтин ва кумуш лаган тўла олтин флоринлар ҳам бор эди[8].
Тўй пайтида Ҳамидили бейлиги ҳукмдори Ҳусайн Бей ўз давлатини Муродга сотишни таклиф қилган. Кейинчалик Мурод Кüтаҳяга келганида Ҳусайн Бейнинг вакили савдо битимини якунлаш учун элчи юборган[9].
Фарзандлари
Девлетşаҳ хотун Боязид И дан икки ўғил кўрган:
- Исо Челебий (1380–1403) – Онадўли вилоятининг ҳокими, Усмонийлар ички уруши даврида тахт даъвогарларидан бири.
- Мусо Челебий (1413-йилда вафот этган) – Румелия султони[10], Усмонийлар тахтига даъвогар шахс.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Cолин Имбер. Тҳе Оттоман эмпире: 1300–1481. Исис, 1990 — 27-бет. ИСБН 978-9-754-28015-9.
- ↑ Меҳмет Фуат Кöпрüлü. Эдебият араşтıрмаларı. Тüрк Тариҳ Куруму Басıмеви, 1966 — 76-бет.
- ↑ Неcдет Öзтüрк. Османлı Сосял Ҳаяти. Иşıк Яйıнcıлıк Тиcарет, 30 Жануарй 2014.
- ↑ 4,0 4,1 Каçар 2015, с. 92.
- ↑ Моҳамед Эл-Ферс. Мевлана Руми. Моҳамед Эл-Ферс, 1992 — 107-бет. ИСБН 978-9-053-30049-7.
- ↑ Леонард Леwисоҳн. Тҳе Ҳеритаге оф Суфисм: Тҳе легаcй оф медиэвал Персиан Суфисм (1150-1500). Онеwорлд, 1999 — 118-бет. ИСБН 978-1-851-68189-1.
- ↑ 7,0 7,1 Каçар 2015, с. 132.
- ↑ Каçар 2015, с. 132–33.
- ↑ Каçар 2015, с. 133.
- ↑ Акгундуз & Озтурк 2011, с. 69.
Адабиётлар
- Акгундуз, Аҳмед; Озтурк, Саид. Оттоман Ҳисторй - Мисперcептионс анд Трутҳс. ИУР Пресс, 2011.
- Каçар, Ҳилми. А Миррор фор тҳе Султан: Стате Идеологй ин тҳе Эарлй Оттоман Чрониcлес, 1300–1453, 2015.
- Qirollik bilgiqutisida nomaʼlum parametrlar qoʻllangan sahifalar
- 14-asr Usmoniy sultonlari rafiqalari
- 14-asr Usmoniylar imperiyasi odamlari
- Tug‘ilgan yili noma’lum shaxslar
- Tug‘ilgan joyi noma’lum shaxslar
- Vafot sanasi noma’lum shaxslar
- Vafot joyi noma’lum shaxslar
- Malikalar
- Germiyon
- Boyazid I ning rafiqalari
- 14-asr Usmoniylar imperiyasidan boʻlgan shaxslar
- 14-asr Usmoniy sultonlarining rafiqalari