Девона Ҳусомий — (ХВ асрнинг охири—ХВИ асрнинг боши) — форсигоъй шоир, аллома ва муҳаддис. Девона Ҳусомийнинг туғилган ери Хива (Хоразмдир). Дарвеш, қаландар бо’лган[1]. “Музаккири аҳбоб”да ёзилганки, Девона Хусомий ҳаж сафарига бораётганда бир вилоятнинг ҳукмдори: “Эй, Девона Ҳусомий, не ҳоҳишингиз бўлса, мендан тиланг!” - деб илтимос қилибди. Девона унга: “Менинг бир илтимосим бор, пашшаларга буюринг, менга озор бермасинлар!”. Ҳукмдор дейди: “Пашшаларга менинг ҳукмим ўтмайди!” Девона дейди: “Арзимас пашшага ҳукми ўтмайдиган одамдан мен нени тилашим мумкин?”. Ҳоким бу жавобдан мулзам бўлган экан, Девона эса ҳеч нарса сўрамай кетган эканлар. Девона Ҳусомий Бухоройи шарифда ҳам яшаган ва ғазаллар ҳам ёзган: Чашми пурхуни Ҳусомий манқали пур оташ аст, Ҳар тараф мужгон, бар ў сихи кабоб аз жигар аст. Дарвешали Чангийнинг “Туҳфат ус сурур” номли мусиқага доир асари бор. У бу асарини Бухоро ҳукмдори Имомқулихонга атаб 1611-йилда ёзган. Санъацҳунослик фанлари номзоди Дилбар Рашидий “Туҳфат ус сурур” дан бир неча парчаларни газетада эълон қилган. Мазкур парчаларда Девона Ҳусомий билан Ҳазрат Хожа Аҳрор Валий ораларида бўлиб ўтган воқеалар баён қилинган. Девона Ҳусомий Ҳазрат Аҳрорга мурид бўлган. Мазкур асарда нақл этилишича, Девона Ҳусомий Қоракўлдан Самарқандга боради. Иттифоқо Рамазон ойи бўлган экан. Девона эса Хожа Муҳаммад Даштий Қатағон раҳматуллоҳи алайҳ мозорларида пешин пайти нон тановул қила бошлайди. Оломон унинг устига ёпирилиб келади ва нарса емоқликни ман этади. У эса танбеҳ берувчилар гапига парво қилмай, еяверади. Бу гап Ҳазрат Хожа Аҳрор Валийга бориб етганда, Ҳазрат оёқ яланг уловга миниб Девонанинг ёнига келадилар ва унга: “Эй, девона, сен мусулмонми?” -дейдилар. У “Алҳамдулиллаҳ!” - дейди. Ҳазрат: “Мусулмонлик биноси нечтадир?” - дейдилар. У айтадики: “Битта!” Ҳазрат Хожа Аҳрор бу жавобдан табассум қилиб дейдилар. “Қандай?” У дейди: “Чунки қолган иккитаси, яъни закоту ҳажини сиз егансиз қолган иккитаси, яъни намозу рўзасини мен еганман. Шу боис биттаси, яъни ло илоҳа иллоллоҳ қолган”. Ушбу жавоб Ҳазрат Хожа Аҳрор Валийга бағоят хуш келди ва Девонани ўзлари билан бирга олиб бордилар. Девона Хусомий ХВ асрнинг охири — ХВИ асрнинг бошида яшаб ўтган. У кишининг қабри Қоракўлдадир[2].

Муҳаддис

Исм

Девона Ҳусомий

Таваллуди

ХВ асрнинг охири

Вафоти

ХВИ асрнинг боши

Фалсафа мактаби


Алишер Навоий уни “Мажолис ун-нафоис”нинг 3-мажлисида қайд этиб, қуйидаги матласини келтириб оътади:

Фигъон, эй доъстон, к-он лаъли ширин аз ҳавас моро

Бикушту ҳеч кас бар сар наёмад жуз магас моро.

(Мазмуни: Эй доъстлар, фигъонким, ул ширин лаб ёр ҳавас юзасидан бизни оълдирди-ю, пашшадан оъзга ҳеч ким (хабар олиш учун) бошимизга келмади)[3][4].

Манбалар

  1. ↑ Йўлдошев Н. Бухородаги айрим авлиёлар тарихи. Бухоро: Бухоро нашриёти, 1993 — 143-бет. 
  2. ↑ Садриддин Салим Бухорий. Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари. Бухоро: Дурдона нашриёти, 2012 — 291-бет. 
  3. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луг'ат". 
  4. ↑ "Мажолис ун-нафоис".