Девонаи Гулханий (13-аср ўрталари — Бағдод — 14-аср бошлари) — созанда, бастакор, мусиқашунос, шоир. Дарвишали Чангийнит мусиқа рисоласида таъкидланишича, Сафиуддин Урмавий бутун Шарқда машҳур ўн икки мақом тизимини айни Д. Г. таклифи билан ишлаб чиққан. Д. Г. кўпгина нақш, савт, пешрав, дебоча каби шаклларда асарлар яратган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил