Девонаи ҳисобий (ХВ аср, Хива, Қоракўл) — созанда, бастакор, хонанда, шоир. Хўжа Аҳрор таклифига биноан Қоракўлдан Самарқандга кўчиб келган ва унинг хонақоҳида ўзга ҳофизлар билан биргаликда Жалолиддин Румий, Қосим Анвар ва ўзининг ғазалларига яратилган асарларни куйлаган. Дарвишали Чангийнинг мусиқа рисоласида Д. Ҳ.дан кўпгина нақшлар, пешравлар ва шеърий девонлар қолгани таъкидланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил