Devori qiyomat
Девори қиёмат, Девори кўндаланг — археологик ёдгорлик, қад. Самарқанд ва унинг атрофидаги қишлоқларни ураган мудофаа девори ҳаробаси (мил. ав. 4—ИИ асрлар — мил. ВИИИ аср). Самарқанднинг жан.да Дарғом каналининг ўнг қирғоғи бўйлаб кўтарма (бал. 4 м гача, кенглиги 12 м, уз. 50 м) шаклида сақланиб қолган. Д.қ. ҳаробасини В. Л. Вяткин текширган (1903). 1936 йилда М. Е. Массон Шарқ географлари маълумотлари билан археологик қазиш-малар натижаларини қиёслаган. 1969 йилда Ю. Ф. Буряков, М. М. Тошев археологик қазишмалар олиб борган. Ўрта аср Шарқ манбаларида ёзилишича, Д.қ.нинг уз. 12 фарсах (72 км), бал. 14 газ (тахминан 10 м) бўлиб, тепаси кунгурадор буржлар билан мустаҳкамланган 12 дарвозаси бўлган. Деворнинг энг чет нуқталари шарқда Чўпонота тепалигининг ён бағирлари, жанубида Дарғом каналига яқин жой, ғарбда Хешрав қишлоғи ва шим.да Қундуз Сўфи қишлоғи бўлган.
Археологик тадқиқотлар натижасида Д.қ.нинг айрим қисмлари турли даврларда қурилганлиги аниқланди. Дастлаб (мил.ав.ИВ аср) Д.қ.нинг шим. қисми пахсадан 2 қатор қилиб, ўртаси йўлаксимон хоналар шаклида қурилган. Кейинчалик бу хоналарга мурдалар кўмилган. Абу Муслим буйруғи билан Д.қ. 752—753 йилларда жан.га 7,5 фарсах (45 км) давом эттирилиб, янги аҳоли зич яшайдиган ҳудуд ўраб олинган. У пахса ва хом ғиштдан қурилган. Д.қ.нинг жан. қисми 1466 йилдан бошлаб Девори кўндаланг деб аталган. ХИХ асрда эса Искандар девори деган ном билан ҳам юритилган. Бу девор Д.қ. деб ХВИИИ асрдан сўнг атала бошлаган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |