Деворзанлик — пахса, гувала, ғишт, тошдан девор уриш касби. Шу касб билан шуғулланувчи уста деворзан ёки деворкаш деб аталади. Д. касби Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ўтмишда жуда кенг тарқалган бўлиб, авлоддан-авлодга, устадан шогирдга ўтиб келарди. Х°3- ғишт терувчилик касби Д.нинг янги, замонавий шакли бўлиб, бунга махсус ўргатилади, ўқитилади.Д. хусусий уйлар қуришда ҳозир ҳам асқотади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил