Deygish
Дейгиш — дарёнинг кучли оқими ва сув сатх,ининг кескин ўзгариши нати-жасида қирғоқларнинг шиддатли ювилиши. Оқим билан ювилган қирғоқ ўпирилиб, сув қайир томон сурилади, соҳил зонасида жойлашган экинзорларни ювиб, ирригация иншоотларини вайрон қилади, халқ хўжалигига катта зарар етказади. Ўтмишда Хоразм воҳасидаги табиий офат турларидан бири бўлган. Я. Ғуломовнинг ёзишига кура, Амударёда тошқин пайтида сув сатҳи ерга нисбатан 0,6—1,6 м баланд кўтарилади. Шунинг учун ҳар икки қирғ-оқнинг ёқасида баланд дамбалар (крчилар) қурилган, бу дамбалар воҳани сув босишдан сақлаган. Даре суви аста-секин қирғокларни ювган, баъзан бутун-бутун жойларни ювиб кетган, баъзан эса янги саёзликлар ва ороллар ҳосил қилган. Бу даҳшатли оқимга Хоразм воҳасида махсус "Д." ёки "йиққин" (қозоқ ва қорақалпоклар тилида) деган номлар берилган. Д. бундан минг йил илгари Хоразмнинг кад. пойтахти — Кот ш.ни бутунлай ювиб, йўқ қилиб юборган. Д. Амударённнг ўрта ва қуйи оқимида, айниқса, ёзги тошқин даврида (июн — август) тез-тез содир бўлади. Сувнинг кўтарилиши ва пасайиши кўпинча 8—10 кун давомида рўй беради. Д. дарёларда сув камайган даврда (нояб.— декабр) ҳам кузатилади. Амударё ўзани бир неча йил давомида 5–6 км ва ундан кўпроқ сурилади. Даре ўзанида янгидан-янги саёзлик ва чуқур жойлар, оролчалар пайдо бўлади, бирок, улар бир жойда турмасдан силжиб юради. Бу эса каналларга сув олиш ишларини қийинлаштиради. 1937-йил Д. оқибатида Тўрткўл ш. вайрон бўлган. 1990-йиллардан Амударё қуйи оқими Туямўйин сув омбори орқали тартибга солингач, бу ерларда Д. хрдисасининг таъсири бир оз пасайди. Д.га карши курашнинг самарали усули — дарё оқими кучини қирқадиган ва қирғоқнинг ювилишини камайти-радиган тўғрилагич қурилмалар ўрна-тишдир. Амударёнинг қуйи оқимида, асосан йирик сув олиш иншоотлари яқинида 10 дан ортиқ шундай тўғрилагичлар барпо этилган. Қирғоқни ювилишдан сақлаш учун дамбалар қурилади. Бир-биридан 200–250 м масофада қурилган қўш дамбалар энг турғун ва чидамли ҳисобланади. Ҳар 1–2 км биринчи ва иккинчи каторлар орасида кўндаланг дамба (траверслар) барпо қилинади. Тупроқдан ясалган бундай кутармалар Амударёнинг қуйи оқимида иккала қирғоқ бўйлаб 900 км дан ортиқ масофада қурилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |