Deyteriy
Дейтерий (Деутериум, юн. деутерос — иккинчи), Д ёки баъзан Н2— водороднинг оғир изотопи. Д. табиий водород таркибида оз миқдорда (0,015%) аралашма ҳолида учрайди. 1932-йилда америкалик олим Г. Юри топган. Д. атоми ядроси (дейтрон) таркибида 1 та протон ва 1 та нейтрон бўлиб, атом массаси одатдаги водородникига қараганда 2 баравар ортиқ (2,01474). Д.нинг физик хоссалари оддий водород хоссаларидан фарқ қилади. Кислородли бирикмаси Д2О оғир су в деб аталади. Д. водород бомбасида термоядро ёнилғиси сифатида, фан ва техникада "нишонли атом" сифатида, атом реакторларида нейтрон зарраларининг тезлигини сусайтирувчи модда сифатида ишлатилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |