Юм Дейвид (1711-йил, 5-июл Эдинбург – 1776.25.8) – инглиз файласуфи, тарихчиси, иқтисодчиси. Агностицизмнинг асосий принсипларини таърифлаб берган. Сабабларини билиб бўлмайдиган „таассуротлар“ оқими бўлган ҳиссий тажриба (билимлар манбаи) тўғрисидаги таълимотни ривожлантирган. Борлиқ билан руҳнинг муносабатини ҳал қилиб бўлмайдиган масала деб ҳисоблаган. Субстансия тушунчасини инкор этган, уни бамисоли сароб деб билган. Ғоялар ассоциацияси назариясини ишлаб чиққан. Этикада утилитаризм консепсиясини ривожлантирган, сиёсий иқтисодда А.Смит илгари сурган қийматнинг меҳнат назариясига қўшилган. Юм таълимоти И.Кант фалсафаси, позитивизм ва непозитивизм манбаларидан бири ҳисобланади. Асосий асарлари: „Инсон табиати тўғрисида рисола“, „Табиий дин тўғрисида мулоқот“, „Жоннинг абадийлиги ҳақида“, „Стоик“, „Скептик“.

Девид Хум

Девид Хумнинг портрети, муаллиф Аллан Рамсай, 1766, Шотландия миллий портрет галереяси

Манбалар

Ҳаволалар