Дейвис денгизи Жанубий океаннинг бир қисми сифатида, чегарадош денгизлар учун тавсия этилган номлар ҳам тасвирланган.

Дейвис денгизи — Ҳинд океанининг Антарктида соҳилларидаги чекка жанубий қисми, 87° ва 98° шқ. у. оралиғида. Майдон 21 мингкм2. Энг чуқур жойи 1369 м. Йил давомида музлар билан қопланиб ётади. Шўрлиги 33—33,5%с. Денгиз соҳилида Россия Федерациясининг Мирний стансияси жойлашган. Денгиз 1912-йилда Австралия экспедицияси томонидан очилган ва кема капитани Ж. К. Дейвис номи билан аталган[1].

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ "Дейвис денгизи" ЎзМЕ. Д-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил