Dezinfeksiya
Дезинфексия (дез… ва инфексия), юқумсизлантириш — юқумли касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар (бактериялар, вируслар ва бошқалар)ни йўқ қилиш. Кенг маънодаги Д.га одам билан ҳайвонлар учун зарарли ҳашаротларни йўқ қилиш — дезинсексия ва зарарли кемирувчиларни йўқ қилиш — дератизация ҳам киради. Профилактик, кундалик, якунловчи Д. бўлади. Профилактик Д. юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида уй анжомлари, идиш-товокларни, жамоат тўпланадиган жойлар (бозор, дўкон, болалар муассасаси, ҳаммом, ошхона, транспорт ва бошқалар)ни, ташландиларни мунтазам равишда юқумсизлантиришдир. Сувни юқумсизлантириш, сутни пастеризация қилиш ҳам профилактик Д.га киради. Бемор ётган уйда узлуксиз кундалик Д. ўтказилади. Якунловчи (охирги) Д. бемор касалхонага ётқизилганидан, соғайиб кетганидан ёки вафот этганидан кейин амалга оширилади. Д.да механик, физик ва кимёвий воситалар қўлланади. Бино ва ундаги буюмларни ҳўл латта билан тозалаш, кийим-кечак ва кўрпа-ёстиқни қоқиш, чанг сўргич билан тозалаш, бинони оклаш, бўяш ва бошқа механик воситаларга киради. Кийим-кечак ва бинолар шу йўл билан 50— 75% микроблардан халос бўлади. Қуритиш, қуёш нури, ултрабинафша нурлар (симоб-кварс лампалари), ташландиларни ёқиб юбориш, идиш ва бошқа буюмларни қатронлаш, сувга совун ва ишкрр солиб қайнатиш, қай-ноқ сув, дезинфексия камераларида ва махсус аппарат (автоклав)да сув буғи ва иссиқ ҳаводан фойдаланиш физик воситалар ҳисобланади. Кимёвий воситаларга кислоталар, ишқорлар, хлорли оҳак, хлорамин, фенол, крезоллар (лизол, нафтализол), формалин, сулема ва бошқа моддалар киради. Бир қатор юқумли касалликларда Д. уй шароитида ўтказилади. Юқумли ичак касалликлари (ич терлама, дизентерия)да бемор ётган уй ҳар куни ҳўл латта билан тозаланади, у фойдаланган идиш-товоқ 1% ли сода эрит-масида, ич кийимлари 2% ли совун-содали ёки бирор ювувчи восита эритмасида 15 мин. қайнатилади. Паразитар юқумли касалликлар (тепкили терлама, қайталовчи терлама)да бемор ва унга яқин юрган кишиларни Д. қилишда юқумсизлантирувчи воситалар қўлланиб, беморнинг кийим-кечаги ва кўрпа-ёстиғи Д. камерасига юборилади. Грипп касаллигида беморнинг идиштовоғи қайноқ сув билан 2—3-марта ювилади (яхшиси, бирорта ювувчи восита эритмасида қайнатилади), рўмолчаси, сочиғи ювувчи восита эритмасига бўктирилгач, қайнатилади. Бемор ётган хонани тезтез шамоллатиб, полихлораминнинг 0,2% ли эритмасига ҳўлланган латта билан кунига 2—3-марта артиб турилади. Касаллик турига қараб Д. чоратадбирлари ўзига хос тартиб асосида ўтказилади. Д. ишини эпидемияга қарши тадбирлар режаси асосида дезинфексия санитарияэпидемиология ст-ялари, касалхоналар, поликлиникалар, врачлик участкалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади.
Ветеринариядаги Д. эпизоотологик, ветеринариясанитария аҳамиятига эга бўлган профилактик, кундалик ва якунловчи Д.ларга бўлинади. Профилактик Д. инфексион касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, кундалик Д. касал ҳайвонлар мав-жудлигида, якунловчи Д. инфексия манбаини тўлиқ юқумсизлантириш мақсадида олиб борилади. Профилактик Д. чорвачилик фермаларида ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари тўпланадиган жойларда, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда ўтка-зилади. Чорвачилик хўжаликларида Д. олдиндан режалаштирилган муддатларда, баҳорда молларни яйловга чиқаришдан олдин, биноларни эса кузда молларни боғловга қўйишдан аввал, гўшт комбинатларида молларни сўйишдан олдин ва кейин ўтказилади. Сутни пастеризация қилиш, терини, сувни юқумсизлантириш ҳам профилактик Д.га киради. Механик Д. (молхона ва ҳудудларни тозалаш, оқлаш, бўяш ва ҳоказо), физик Д. (аланга, ултрабинафша нурлар, рентген нурлари, гамма нурлар, ташландиқларни ёқиб юбориш, сувда қайнатиш, махсус дезинфексия камераси ва аппаратларида термик таъсир ўтказиш), кимёвий Д. (кислота, ишқор, хлорли оҳак, хлорамин, фенол, крезол, лизол, нафтализол, формалин ва бошқалар) ҳам профилактик чораларга тааллуклидир. Кундалик Д. ветеринария муассасаларида, фермаларда, изоляторларда ва бошқа моллар турадиган жойларда касаллик чиққан вақтда, унинг тарқалишини чеклаш, олдини олиш мақсадида юқорида кўрсатилган усул ва воситалар ёрдамида ўтказилади. Якунловчи Д. чорвачилик фермаларида ва ветеринария муассасаларида, изоляторларда спорадик эпизоотия тугатилиб, касал моллар олиб чиқиб кетилгач, ўтказилади.
Қишлоқ хўжалигида уруғлик, экиш материаллари, тупроқ, иссиқхоналар, дон, мева ва сабзавот сақланадиган омборлар, дарахтларнинг шикастланган жойлари ва бошқа Д. қилиниб, касаллик тарқатувчилардан тозаланади. Бу иш механик (ўсимлик қолдикларини куйдириш, тупроқни буғлаш) ва кимёвий (замбуруғ ва бактерияларни ўлди-радиган моддалар қўллаш) усуллари билан амалга оширилади. Уруглик ва экиш материаллари гранозон, меркуран, гексахлорбензол, формалин ва бошқа препаратлар билан, бинолар олтингугурт дудлаб, оҳак суви билан оқлаб ёки оҳакнинг хлорли суспензияси, формалин билан пуркаб Д. қилинади. Иссиқхона ва парник тупроқлари карба-тион, формалин, хлорпикрин буғи ёки гази билан дудлаш ёки заҳарли моддаларни қўллаш билан кимёвий Д. қилинади. Тупроқни Д. қилишда заҳарли препаратлар бевосита тупроққа солинади.
(дез… ва инфексия), юқумсизлантириш — юқумли касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар (бактериялар, вируслар ва бошқалар)ни йўқ қилиш. Кенг маънодаги Д.га одам билан ҳайвонлар учун зарарли ҳашаротларни йўқ қилиш — дезинсексия ва зарарли кемирувчиларни йўқ қилиш — дератизация ҳам киради. Профилактик, кундалик, якунловчи Д. бўлади. Профилактик Д. юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида уй анжомлари, идиш-товокларни, жамоат тўпланадиган жойлар (бозор, дўкон, болалар муассасаси, ҳаммом, ошхона, транспорт ва бошқалар)ни, ташландиларни мунтазам равишда юқумсизлантиришдир. Сувни юқумсизлантириш, сутни пастеризация қилиш ҳам профилактик Д.га киради. Бемор ётган уйда узлуксиз кундалик Д. ўтказилади. Якунловчи (охирги) Д. бемор касалхонага ётқизилганидан, соғайиб кетганидан ёки вафот этганидан кейин амалга оширилади. Д.да механик, физик ва кимёвий воситалар қўлланади. Бино ва ундаги буюмларни ҳўл латта билан тозалаш, кийим-кечак ва кўрпа-ёстиқни қоқиш, чанг сўргич билан тозалаш, бинони оклаш, бўяш ва бошқа механик воситаларга киради. Кийим-кечак ва бинолар шу йўл билан 50— 75% микроблардан халос бўлади. Қуритиш, қуёш нури, ултрабинафша нурлар (симоб-кварс лампалари), ташландиларни ёқиб юбориш, идиш ва бошқа буюмларни қатронлаш, сувга совун ва ишкрр солиб қайнатиш, қай-ноқ сув, дезинфексия камераларида ва махсус аппарат (автоклав)да сув буғи ва иссиқ ҳаводан фойдаланиш физик воситалар ҳисобланади. Кимёвий воситаларга кислоталар, ишқорлар, хлорли оҳак, хлорамин, фенол, крезоллар (лизол, нафтализол), формалин, сулема ва бошқа моддалар киради. Бир қатор юқумли касалликларда Д. уй шароитида ўтказилади. Юқумли ичак касалликлари (ич терлама, дизентерия)да бемор ётган уй ҳар куни ҳўл латта билан тозаланади, у фойдаланган идиш-товоқ 1% ли сода эрит-масида, ич кийимлари 2% ли совун-содали ёки бирор ювувчи восита эритмасида 15 мин. қайнатилади. Паразитар юқумли касалликлар (тепкили терлама, қайталовчи терлама)да бемор ва унга яқин юрган кишиларни Д. қилишда юқумсизлантирувчи воситалар қўлланиб, беморнинг кийим-кечаги ва кўрпа-ёстиғи Д. камерасига юборилади. Грипп касаллигида беморнинг идиштовоғи қайноқ сув билан 2—3-марта ювилади (яхшиси, бирорта ювувчи восита эритмасида қайнатилади), рўмолчаси, сочиғи ювувчи восита эритмасига бўктирилгач, қайнатилади. Бемор ётган хонани тезтез шамоллатиб, полихлораминнинг 0,2% ли эритмасига ҳўлланган латта билан кунига 2—3-марта артиб турилади. Касаллик турига қараб Д. чоратадбирлари ўзига хос тартиб асосида ўтказилади. Д. ишини эпидемияга қарши тадбирлар режаси асосида дезинфексия санитарияэпидемиология ст-ялари, касалхоналар, поликлиникалар, врачлик участкалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади.
Ветеринариядаги Д. эпизоотологик, ветеринариясанитария аҳамиятига эга бўлган профилактик, кундалик ва якунловчи Д.ларга бўлинади. Профилактик Д. инфексион касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, кундалик Д. касал ҳайвонлар мав-жудлигида, якунловчи Д. инфексия манбаини тўлиқ юқумсизлантириш мақсадида олиб борилади. Профилактик Д. чорвачилик фермаларида ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари тўпланадиган жойларда, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда ўтка-зилади. Чорвачилик хўжаликларида Д. олдиндан режалаштирилган муддатларда, баҳорда молларни яйловга чиқаришдан олдин, биноларни эса кузда молларни боғловга қўйишдан аввал, гўшт комбинатларида молларни сўйишдан олдин ва кейин ўтказилади. Сутни пастеризация қилиш, терини, сувни юқумсизлантириш ҳам профилактик Д.га киради. Механик Д. (молхона ва ҳудудларни тозалаш, оқлаш, бўяш ва ҳоказо), физик Д. (аланга, ултрабинафша нурлар, рентген нурлари, гамма нурлар, ташландиқларни ёқиб юбориш, сувда қайнатиш, махсус дезинфексия камераси ва аппаратларида термик таъсир ўтказиш), кимёвий Д. (кислота, ишқор, хлорли оҳак, хлорамин, фенол, крезол, лизол, нафтализол, формалин ва бошқалар) ҳам профилактик чораларга тааллуклидир. Кундалик Д. ветеринария муассасаларида, фермаларда, изоляторларда ва бошқа моллар турадиган жойларда касаллик чиққан вақтда, унинг тарқалишини чеклаш, олдини олиш мақсадида юқорида кўрсатилган усул ва воситалар ёрдамида ўтказилади. Якунловчи Д. чорвачилик фермаларида ва ветеринария муассасаларида, изоляторларда спорадик эпизоотия тугатилиб, касал моллар олиб чиқиб кетилгач, ўтказилади.
Қишлоқ хўжалигида уруғлик, экиш материаллари, тупроқ, иссиқхоналар, дон, мева ва сабзавот сақланадиган омборлар, дарахтларнинг шикастланган жойлари ва бошқа Д. қилиниб, касаллик тарқатувчилардан тозаланади. Бу иш механик (ўсимлик қолдикларини куйдириш, тупроқни буғлаш) ва кимёвий (замбуруғ ва бактерияларни ўлди-радиган моддалар қўллаш) усуллари билан амалга оширилади. Уруглик ва экиш материаллари гранозон, меркуран, гексахлорбензол, формалин ва бошқа препаратлар билан, бинолар олтингугурт дудлаб, оҳак суви билан оқлаб ёки оҳакнинг хлорли суспензияси, формалин билан пуркаб Д. қилинади. Иссиқхона ва парник тупроқлари карба-тион, формалин, хлорпикрин буғи ёки гази билан дудлаш ёки заҳарли моддаларни қўллаш билан кимёвий Д. қилинади. Тупроқни Д. қилишда заҳарли препаратлар бевосита тупроққа солинади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |