Dharahara
Дҳараҳара (непал тилида: धरहरा) ёки Бҳимсен минораси — баландлиги 61,88 м бўлган минора, Непалнинг пойтахти Катмандунинг марказий қисмида жойлашган. 2015-йил 25-апрелдаги зилзила натижасида вайрон бўлган.
Тарихи
ХИХ-асрнинг биринчи ярмида Катмандуда иккита эгизак минора қурилган[1]:
- Бҳимсен минораси — бу кузатув минорасининг қурилишини Бош вазир Бҳимсен Тҳапа[эн] буюрган. Минора 1826-йилда қуриб битказилди.
- Дҳараҳара — 1832-йилда йилда қиролича Трипурасундари[эн] буйруғига биноан қурилган.
Миноралар 11 қаватдан иборат эди. Минора балконида навбатчилик қилаётган кузатувчилар душман пайдо бўлгач, қўшин тўплаш учун трубка билан сигнал беришган.
1834-йилда Бҳимсен минораси зилзиладан жиддий зарар кўрди. Орадан юз йил ўтиб — 1934-йил январ ойида яна кучли зилзила Бҳимсен минорасини бутунлай вайрон қилди ва Дҳараҳарага зарар етказди — иккинчи минорадан атиги тўртта[1] (бошқа манбаларга кўра — икки)[2] қават қолган. Дҳараҳара қайта тикланди, бу гал дастлабки тузилишидан икки қават пастроқ қилинди. Бҳимсен минораси қайта тикланмади ва унинг номи Дҳараҳарага ўтиб, омон қолган миноранинг иккинчи номига айланди.
2005-йилдан бошлаб минора сайёҳлар учун очиқ бўлди. Юқори, тўққизинчи қаватда, 213 поғонали спирал зинапояда Шива ибодатхонаси, саккизинчи қаватда — кузатув майдончаси бор эди. Минора 5 метрли бронза шпил билан тугалланган эди.
Дҳараҳара минораси 2015-йил 25-апрелдаги зилзила натижасида бутунлай вайрон бўлган, унинг вайроналари остида икки юзга яқин одам, асосан, сайёҳлар ҳалок бўлган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Дҳараҳара Тоwер“. Аттраcтионс Непал. 2015-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-январ.
- ↑ „Теллинг тҳе Эпиc Сторй: Дҳарҳара а Wорлд Ҳеритаге Сите“. Непал Адвисор.
- ↑ „Спасатели извлекли из разрушенной башни в Катманду почти 200 человек“. 2016-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-июн.