Ди, Бейди — Хитойдан шимолда, Шарқий Хитой денгизидан Туркистонга қадар ёйилган ҳудудларда яшаган туркий қавмларнинг қад. аждодларини хитойча номланиши (мил. ав. ХХ аср — милоддан аввалги ИВ аср). Қад. даврда Д.лар жун либос кийиб, бошларига қуш патлари тақишган, ертўла ва ғорларда яшашган. Д.ларга мансуб олти йирик кабила итларни муқаддас деб билган. Жан.да яшовчи Д.лар чорвачилик билан бир қаторда деҳқончилик билан ҳам шуғулланганлар. Милоддан аввалги тахминан 2-минг йиллик охирларида ишлаб чиқариш тараққий этиб, темирдан қурол-аслаҳалар ясай бошлашган, шу даврда қабилалар иттифоқи шаклланиб, улар асосида дастлабки хонликлар вужудга келган. Д.лар эндиликда қишда кулба уйларда, езда эса чодир ва ўтовларда яшашган, шомонликка эътиқод қилишган. Шомон дини ақидаларига кўра, дунё томонлари (шарқ, жануб, ғарб, шимол) ни кўк (баланд, улуғ) қизил, оқ, қора ранглар билан англатишган. Шунинг учун милоддан аввалги ИХ асрдан бошлаб хитой манбалари Д.ларни 2 этник гуруҳга — чиди — "Қизил Д.лар" ва байди — "Оқ Д.лар"га ажратган, улар ҳам ўз навбатида бир қанча қабилаларга бўлинганлар. Бу Д.лар кўпинча жунлар (жунди) билан биргаликда Хитойга чопқунлар қилиб туришган. Жан.-шарқий Д.ларнинг гарчи ўз хонликлари бўлсада, улар баъзи хитой подшоликларининг асосий аҳолисини ташкил этган. Тайконг хонлиги даври (милоддан аввалги 2188— 2160) да таназзулга учраган деҳ-қончилик Д.лар ёрдамида қайта ривожланган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, қад. хитойликлар Ше (милоддан аввалги 2140— 1711), Шонг (милоддан аввалги 1711 — 1066) хонликлари даврида от миниш маҳоратини Д.лардан ўрганишган. Чунчю (милоддан аввалги 770-476), Жангў (милоддан аввалги 476-221) даврига оид манбаларда энг дастлабки жанг аравалари ва отлиқ қўшинни саф бўлиб жанг қилиш тизимини Д.лар бошқа халқлардан аввал қуллаганликлари ҳақида маълумотлар бор. Аммо шу билан бирга жан.-шарқий Д.лар хитойликлар билан ассимилясиялашиб, уларнинг маданиятини қабул қилиб, аста-секин тил ва урф-одатларини ўзгарти-ра бошлашган. Милоддан аввалги 607-йил Д.ларнинг сурман қабиласи бошчилигидаги хонлиги кулаши билан Шарқий — "Баланд (улуғ) Д.лар" тарихи тугайди. "Қизил Д.лар"нинг Лу (Лузи) хонлигини ташкил этган қисми Жин хонлиги томонидан қириб ташланади, иккинчи қис-ми эса шим.га кўчиб кетган. Милоддан аввалги 450-йил Жин хонлиги Дларнинг Чўвюв хонлигини ҳам тугатган. Мил. ИВ асрда Д. ата-маси хун, ху атамаси билан алмашади. Тарихий манбаларда Дларнинг айрим кабилалари — динглинг , теле, дили, говчи (қонгқил) ларнинг номи учрайди.

Абдухолиқ Айтбоев.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил