Diadoxlar
Qiyofa
Диадохлар (юн. диадочос — ворис, меросхўр) — Александрнинг йирик лашкарбоши ва сафдошлари. Унинг вафотидан сўнг олий ҳокимиятни эгаллаш ва империяни бўлиб олиш учун кураш олиб боришган. Д. орасида Пердикка, Антипатр, Кратер, Эвмен, Полисперхонт, Кассандр, Антигон, Деметрий Полиоркет, Лисимах, Селевк И Никатор, Птолемей кабилар машҳур бўлган. Мил. ав. 301-йилдаги Ипс жанги Д. ўртасидаги курашнинг юқори чўққиси бўлган. Ушбу жангдан сўнг Александр салтанати таназзули бошланиб, мил.ав. ИИИ асрнинг 80-йилларида бир қанча мустақил эллинистик давлатлар (Сурия ва Осиёнинг бошқа қисмларида барпо этилган Салавкийлар давлати, Мисрда птолемейлар, Македония ва Юнонистонда Антигон ва унинг авлодлари бош бўлган давлат) га бўлиниб кетган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |