Diagnostika
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Диагностика (юн. диагностикос — аниқлашга қодир) — клиник тиббиёт ва ветеринариянинг касалликни аниқлаш, уни даволаш ва олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида организмни текшириш усулларини ўрганадиган бўлими. Д. фан сифатида уч асосий қисмга бўлинади: 1) беморнинг шикоятларини йиғиш ва ўрганиш методикаси, касалланиш ва ҳаёт тарихи, шунингдек, диагностик техника, яъни беморни текшириш усуллари; 2) касалликларда кузатиладиган ҳар хил белгилар (симптомлар) ҳақидаги таълимот (семиотика); 3) беморни текшириб, олинган маъ-лумотларни танқидий нуқтаи назардан баҳолаб, ташқис қўйиш учун врачнинг муҳокама юритиш методикаси, яъни ташхис методикаси.
Беморни текширишда, аввало, унинг сезгилари, касаллиги қачон бошланган ва қандай ўтгани, меҳнат ва турмуш шароити ё ўзидан, ёки яқин кишиларидан (гўдак болани текширишда онасидан) сўраб олинади, яъни анамнез тўпланади. Анамнез тўплаш ва беморнинг касаллик тарихини тўғри баён қилиб бериш ташхис учун ғоят катта аҳамиятга эга.
Обектив текширишда бемор кўздан кечирилади ва палпация, перкуссия, аускултация методлари қўлланади. Нерв системаси ва сезги аъзоларини текширишда рефлекслар, сезувчанликнинг ҳар хил турлари, кўрув ва эшитув, таъм ва ҳид билув ўткирлигини аниклаш учун махсус усуллар татбиқ этилади. Олий нерв фаолиятини ўрганиш Д.нинг муҳим вазифаларидандир. Бундан ташқари, гавда температураси ва қисмлари ўлчанади (термометрия ва антропометрия), ичкарироқда жойлашган аъзоларни текширишда ҳар хил кўзгулар (қулоқ, бурун, ҳиқилдоқ, қин кўзгулари) ва оптик асбоблар (кўзни текширишда — офталмоскоп, қизилўнгачни кўришда — эзофагофиброскоп, меъда-ичак текширишда — гастродуоденофиброскоп, колоноскоп ва ҳоказо)дан фойдаланилади. Юрак ва томир ҳаракатларини қоғозга ёки фото-плёнкага ёзиб олиш (кардиография ва сфигмография)нинг аҳамияти катта. Юрак ва миядаги электр потенсиалларининг ўзгаришларини қайд қилиш (электрокардиография ва электроэнсефалография) айниқса кимматли усулдир. ХХ аср охирида ички аъзолар касалликлари Д.сида ултратовуш техникаси, магнит резонанс аппарати, компютер томография усуллари кенг қўлланила бошлади. Баъзи касалликларни аниклашда радиоактив изотоплар татбиқ этилади. Бунда нафас олиш, кон айланиш, ажратиш аъзолари ва эндокрин системалар ҳолати, шунингдек, моддалар алма-шинувининг бузилиши аникланади. Лаб.да қон, сийдик, ахлат, балғам, шунингдек, кўмик, жигар, талоқ, лимфа тугунларини пунксия қилиб олинган материаллар микроскопик, физик ва кимё-вий текширишдан ўтказилади (қаранг Биопсия). Касалликни қўзғатган микроблар ва иммунитетнк аниклаш мақсадида ўтказиладиган бактериологик, иммунологик ва серологик методлар Д. учун катта аҳамиятга эга. Ҳоз. радиотелеметрик Д. усули (бирор кўрсаткични масофадан ўлчаш) ишлаб чиқилган.
Айрим ҳолларда касаллик симптомлари кам, чалкаш бўлиши ёки типик бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда дифференсиал Д. усули қўлланади: врач беморда топилган симптомларни тахмин қилинаётган касалликларга мос келиш-келмаслигини мукаммал таҳлил қилиб, тахмин қили-наётган касалликларни ҳисобдан чиқара боради ва шу йўл билан муайян хулосага келгач, касалликка ташхис қўяди.
Функсионал касалликлар Д.сида ташхис қўйишда асосий ва йўлдош касалликлар ҳамда асоратлар сабаблари аникланади, система ва аъзолар фаолиятининг бузилиш даражаси белгиланади, текширилаётган беморнинг шундай касаллик билан оғриган бошқа бемордан фарқ киладиган физиологик хусусиятлари ҳисобга олинади. Патолого-анатомик Д.да бемор вафот этганидан кейин уни ёриб олинган маълумотлар ва тўқималар бионтатини таҳлил қилиш асосида ташхис қўйилади. Д.ни такомиллаштиришда телекоммуникация, интернет ва электрон алоқалардан фойдаланиш мумкин.
Ветеринария Д.си умумий ва махсус бўлади. Умумий Д.да касал ҳайвонни рўйхатга олинади, анализлар йиғилади, шиллиқ қавати, лимфа ту-гунлари, юнги, териси текширилади, ҳарорати ўлчанади ва ҳ. к. Махсус Д.да эса ички аъзолар, кон, сийдик, ошқозон ва ичақдаги нарсалар, орқа мия суюклиғи, гўнги ва б. текширилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |