Диаҳнне Эугениа Абботт (талаффузи: Диана Евгения Эббот; 1945-йил 1-январ, Неw Ёрк, АҚШ[2]) — америкалик актриса ва қўшиқчи. У 1970-1980-йиллардаги филмларда, жумладан, "Тахи Дривер " (1976) филмларида иккинчи даражали ролларни ҳам ижро этган.

Диаҳнне Абботт
Таваллуди
Диаҳнне Эугениа Абботт[1]

1945-йил 1-январ (1945-01-01) (81 ёш)
Касби Актриса, Қўшиқчи
Фаолият йиллари 1976-ҳозиргача
Турмуш ўртоғи
Роберт Де Ниро
(турм. 1976; ажр. 1988)
Болалари 2 нафар: Дрена Де Ниро & Рапҳаэл Де Ниро

Абботт 1976-йилдан 1988-йилгача актёр Роберт Де Ниро билан турмуш алоқаларида бўлган. Уларнинг Рафаэл исмли ўғли бор ва унинг исми у Римдаги меҳмонхона номи билан аталган. Де Ниро Абботтнинг олдинги никоҳидан қизи Дренани асраб олади. Дрена отасининг бир қанча филмларида, жумладан Шоwтиме (2002), Wаг тҳе Дог (1997), Cитй бй тҳе Сеа (2002) ва Интерн (2015) каби кинофилмларида суратга тушган. Де Ниро ва Абботт 1988-йилда ажрашишади.

Актриса ва хонанда бўлмиш Абботт Мартин Сcорсесенинг „Тахи Дривер“ (1976) филмида Де Ниронинг қаршисида порнографик кинотеатр кассаси ходимини тасвирлаган. У 1977-йилда суратга олинган „Неw Ёрк, Неw Ёрк“ филмида камо ролига эга бўлиб, унда Фац Wаллернинг „Ҳонейсуcкле Росе“ қўшиғини ижро этади[3].

У, шунингдек, режиссор Сcорсесенинг 1983-йилда суратга олинган „Тҳе Кинг оф Cомедй“ филмида, шунингдек, „Cриме Сторй“ телесериалида (Сониа образи) ва 1986-йилда „Жо Жо Данcер, Ёур Лифе Ис Cаллинг“ (Она роли) филмидаги ролларни ҳам ижро этган. У қўшиқчи Грегорй Абботнинг амакиваччаси бўлиб, 1986-йилда „Шаке Ёу Доwн“ қўшиғи билан ҳам мусиқа олами шинавандалари орасида танилган[4].

Филмографияси

Филмлардаги роллари

Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
1976 Тахи Дривер Cонcессион Гирл
1976 Wелcоме то Л.А. Жеанетте Росс
1977 Неw Ёрк, Неw Ёрк Ҳарлем Cлуб Сингер
1983 Тҳе Кинг оф Cомедй Рита Кеане
1984 Лове Стреамс Сусан
1986 Жо Жо Данcер, Ёур Лифе Ис Cаллинг Мотҳер
2000 Бефоре Нигҳт Фаллс Бланcа Ромеро
2002 Солилоқуй Леаҳ

Телевизион роллари

Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
1988 Cриме Сторй Сония 3та эпизод

Манбалар

  1. ↑ „Диаҳнне Абботт wики, кидс, фамилй. Wҳўс Роберт Де Ниро эх-wифе?“ (2022-йил 22-март).
  2. ↑ МcCанн, Боб. Энcйcлопедиа оф Африcан Америcан аcтрессес ин филм анд телевисион. МcФарланд & Cо, 2009 — 4-бет. ИСБН 978-0786458042. 
  3. ↑ Габбард, Крин. Жаммин' ат тҳе маргинс : жазз анд тҳе Америcан cинема. Университй оф Чиcаго Пресс, 1996 — 278-бет. ИСБН 0226277895. 
  4. ↑ „Биограпҳй“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-04-22 санасида архивланган) ат Грегорябботт.cом.

Ҳаволалар