Dialektika
Диалектика [юн. диалектике (течне) — суҳбат олиб бориш, баҳслашиш санъати] — борлиқнинг вужудга келиши, унинг тараққиёти ҳақидаги фалсафий таълимот ҳамда воқеликни билиш ва унга асосланган тафаккур услуби. "Д" тушунчаси фалсафа тарихида дастлаб ҳозирги маъносидан бошқача тушунилган. Юнон фалсафасида Д. мухолифнинг муҳокамасидаги зиддиятларни очиб ташлаш, мунозара орқали хақиқатни топиш санъатини англатган. Кейинчалик бу усул табиат ҳодисаларига татбиқ этила бошлаган, билиш услубига айланган. Диалектик тафаккур воқеликни билиш жараёни сифатида инсон, жамият билан боғликликда пайдо бўлган. Воқеликни билиш ва уни инсон манфаатлари йўлида ўзгартиришнинг диалектик услубини англашга интилиш қадим замонларга бориб тақалади. Бу интилиш дастлаб Шарқда пайдо бўлиб, антик даврда ўз такомилига етган. Фалсафа тарихида Д. турлича талқин қилинган. "Д" сўзи илк бор Сократ (Суқрот) томонидан қўлланган. У Д.ни бир-бирига зид, қарамақарши фикрлар тўқнашу-ви орқали ҳақиқатни топиш санъати деб билган. Гераклит ижодида Д. ўзининг антик даврдаги энг ёрқин кўринишига эга бўлди. Гераклит фикрича, Д.— муттасил ҳаракатдаги олам ички жиҳатдан зиддиятли ва у доимий вужудга келиш, ривожланиш ҳамда таназзулга юз тутиш — қарамақаршиликлар бирлигидан иборат. Мазкур даврда Гераклит ва бошқа юнон файласуфлари таълимотлари негизида софистларнинг салбий тусдаги Д.си вужудга келади. Софистлар ҳақиқатни борлиқ Д.сидан эмас, баҳслар олами, руҳиятидан ахтариб, зиддиятли инсон тафаккурини ҳаракатга келтирдилар, охир-оқибатда билиш фақат нисбий, гумоний, тахминан эканлигини эътироф этишгача бориб етдилар. Ўрта асрлардан ХВИИИ асргача Д. оддий (мактабда ўқитиладиган) мантиқ илми сифатида тушуниб келинди. Платон Д.ни нарсаларнинг идеал моҳиятини билиш мақсадида тушунчаларни бўлак-бўлакларга ажратиш, сўнг бир-бири билан ўза-ро боғлаш услуби деб ҳисоблаган. Кузалик Николай, Ж. Бруно Д.ни қара-мақаршиликларнинг мос келиши ҳақидаги таълимот деб таъкидлашган. Кантнит фикрича, Д. воқеликни тажриба, ҳиссий билимлар орқали эмас, балки соф тафаккур асосида билишга интилади. Гегел Д.ни борлиқ, руҳ ва тарих тараққиётининг зиддиятларини англашнинг умумий услуби деб билди. Фалсафа тарихида Д.нинг 3 та асосий шакли таркиб топди: 1) қад. дунёдаги илк, стихияли, содда Д. (Гераклит, Платон ва б.); 2) немис мумтоз идеалистик (хусусан, Гегел) фалсафаси; 3) К. Маркс ва Ф. Энгелс асос солган материалистик Д. К. Маркс, Ф. Энгелс ва хусусан, В.И. Ленин Д.ни вокеликни билиш ва уни инқилобий ўзгартириш қақидаги таълимот ҳамда бунинг тегишли услуби деб ҳисобладилар. Марксистик утопия Д. қонунларида инсониятнинг ялпи бахцаодатга бориш кафолатини кўради. ХХ аср Ғарб фалсафасида Д. неогегелчилик, экзистенсиализм, диний фалсафанинг турли оқимларида ривожланди.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |