Диалектизмлар — адабий тилдаги диалектларнинг ўзига хос ҳудудий унсурлари. Диалектизмлар тилшуносликнинг барча соҳалари (фонетика, лексика, морфология, синтаксис ва бошқалар)га тааллуқли. Бадиий ижодда диалектизмлар нарса, воқеа ва ҳодисага маҳаллий урғу бериш мақсадида қўлланади, бундан ташқари, персонаж нутқини индивидуаллаштириш учун фойдаланилади. Бироқ, бундай қўллаш туфайли диалектизмларлар адабий тилга оид бўлиб қолмайди. Диалектизмларни қўллаш услублараро ҳам чекланган. Бадиий услубда анча кенг, публицис-тик услубда қисман қўллангани ҳолда илмий, расмий услубларда деярли уч-рамайди. Баъзи сўзлар адабий тил ва диалектда қўллангани ҳолда бошқа диалектда бошқа маънони ифодалайди. Мас, „шоти“, „товоқ“ Фарғона тил шеваларида „нарвон“, „лаган“ни билдирса, адабий тилда „арава шотиси“ „косага ўхшаш идиш“ни англатади. Хоразм шевасига хос „ғўч“ сўзи — „мард“, „ботир“; „нишатамиз“ — „нима қиламиз“ деган маънони билдиради. Диалектизмларлардан ўринли фойдаланиш бадиий ижоднинг, умуман нутқнинг бадиийлигини, услубнинг фазилати, таъсирчанлигини оширади.

Яна қара

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил