Diammofos
Диаммофос, диаммоний фосфат (НҲ4)2ҲПО4 — консентрланган азотфосфорли ўғит. Таркибида 21% азот, 53% гача фосфор бор. Сувда яхши эриши ва ўсимликлар яхши ўзлаштириши билан ажралиб туради. Диаммофос апатит консентратидан олинган экстраксион фосфат кислотани нейтраллаб тайёрланади. Намланмайди, сочилувчан. Табиатан физиологик нордан ўғит. Уни ҳамма тупрокларда (айниқса сур тупроқларда) асосий ўғит сифатида ҳамда ўсимликларни ўсув даврида озиқлантиришда қўлланади. Кўпгина мураккаб ўғитлар таркибига киради. Ғўза ва бошқа экинларга самарадорлиги жиҳатидан оддий суперфосфатдан устун, аммофос ва аммонийлашган суперфосфатга тенг келади. Ўзбекистондаги кимё саноати корхоналарида ишлаб чиқарилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |