Диамондс Аре Форевер
Диамондс аре форевер (таржимаси: Олмослар абадийдир) – Иан Флеминг қаламига мансуб шу номли асар асосида суратга олинган, Буюк Британиялик жосус Жамес Бонд ҳақидаги филмларнинг еттинчиси. Бош ролни актёр Сеан Cоннерй ижро этган[1][2].
| Яшасин Олмослар Диамондс Аре Форевер | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Гуй Ҳамилтон |
| Продюсер(лар) | Алберт Броccоли |
| Ролларда |
Сеан Cоннерй Гилл Саинт-Жоҳн Чарлес Грай Бруcе Гловер Путтер Смитҳ Бернард Леэ |
| Бастакор(лар) | Дон Блаcк |
| Дистрибютор | Унитед Артисц |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 120 мин. |
| Мамлакат |
|
| Бюджет | 7 200 000 $ |
| Даромад | 115 000 000 $ |
| Аввалги филм | Ҳазрати Олияларининг махфий хизматида |
| Кейинги филм | Яшайвер |
Сюжети
Филм муқаддимасида хотинининг ўлими учун қасос олмоқчи бўлган Жамес Бонд СПЕCТРЕ террор ташкилоти раҳбари Эрнст Ставро Блофелдни қидиради. Блофелднинг лабораторияларидан бирига боради. Бонд Блофелднинг барча одамларини ўлдириб, Блофелднинг ўзини қайнаб турган суюқлик аралашмасига ташлаб юборади. Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, бу ҳақиқий Блофелднинг нусхаси бўлади. Лаборатория одамларнинг ташқи қиёфасини Блофелдга ўхшатиш учун ўзгартириш ва шу билан разведка хизматларининг режаларини сезиларли даражада мураккаблаштириш учун мўлжалланган эди.
М Бондга Жанубий Африка олмослари улкан жўнатмасининг ўғирланишини текшириш вазифасини беради. Бу воқеа агент 007ни Амстердамга олиб келади. Бонд Тиффани Cасе исмли қиз билан учрашади. Улар АҚШга боришади, уларга Марказий разведка бошқармаси агенти ва Бонднинг дўсти Феликс Леитер ёрдам беради. Жамес олмосларнинг ўғирланиши ортида ҳам, машҳур олим Wиллард Wҳитенинг космик лазерини эгаллаб олинишида ҳам Блофелднинг ўзи турганини билиб олади. Блофелд олмослар ёрдамида ўз кучини оширмоқчи ва товон пули талаб қилиб, дунёдаги барча ядровий каллакларни портлатмоқчи бўлади.
Бонд Блофелднинг яна бир нусхасини топади ва уни дарҳол ўлдиради. Аммо ҳақиқий Блофелд яна тирик қолади. Бонд Блофелднинг кемасига кириб боради ва унинг режаларини бузади. Аммо бу сафар ҳам Блофелд қочишга муваффақ бўлади.
Манбалар
- ↑ „Гонорары исполнителей роли Бонда“.
- ↑ Слухи о Шоне Коннери, 15-май 2011-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 6-ноябр 2015-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()