Diana Shnaider
Диана Максимовна Шнаидер (русча: Диа́на Макси́мовна Шна́йдер; 2004-йил 2-апрелда туғилган) — россиялик профессионал теннисчи[3]. 2025-йилда яккалик баҳслари бўйича дунё рейтингида 11-ўрин ва жуфтлик баҳслари бўйича 8-ўринга эгаллаган. Бу унинг Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) рейтингидаги энг юқори кўрсаткичлари ҳисобланади. Шнаидер WТА турнирида яккалик йўналишида беш карра, жуфтлик баҳсларида эса икки карра чемпионликни қўлга киритган. 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида аёллар ўртасида жуфтлик баҳсларида Мирра Андреэва билан биргаликда кумуш медални қўлга киритган[4].
| Диана Шнаидер | ||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
Шанидер 2023-йилги УС очиқ турнирида | ||||||||||||||
| Тўлиқ исми | Диана Максимовна Шнаидер | |||||||||||||
| Мамлакат |
| |||||||||||||
| Истиқомат жойи | Москва, Россия | |||||||||||||
| Туғилиши |
2004-йил 2-апрел Жигулевск, Россия[1] | |||||||||||||
| Бўйи | 1.70 см | |||||||||||||
| Профессионаллик | 2023-йил май | |||||||||||||
| Ишлатадиган қўли | Чап қўл билан (икки қўллик бекхенд) | |||||||||||||
| Коллеж | НC Стате | |||||||||||||
| Мураббий | Сасча Байин (2025-йил августдан)[2] | |||||||||||||
| Олган жами пул мукофот(лар)и миқдори | $$3,363,171 | |||||||||||||
| Яккалик баҳслар | ||||||||||||||
| Жами титуллари | 5 | |||||||||||||
| Энг юқори позицияси | 11-ўрин (2025-йил 5-май) | |||||||||||||
| Жорий позицияси | 19-ўрин (2025-йил 8-сентябр) | |||||||||||||
| „Катта дубулға“ турнири яккалик баҳслари натижалари | ||||||||||||||
| Аустралиан Опен | 3-босқич (2025, 2026) | |||||||||||||
| Френч Опен | 2-босқич (2023, 2025) | |||||||||||||
| Wимбледон | 3-босқич (2024) | |||||||||||||
| УС Опен | 4-босқич (2024) | |||||||||||||
| Бошқа турнирлар | ||||||||||||||
| Олймпиc Гамес | 2-босқич (2024) | |||||||||||||
| Жуфтлик баҳслари | ||||||||||||||
| Жами титуллари | 2 | |||||||||||||
| Энг юқори позицияси | 8-ўрин (2025-йил 16-июн) | |||||||||||||
| Жорий позицияси | 12-ўрин (2025-йил 25-август) | |||||||||||||
| „Катта дубулға“ турнири жуфтлик баҳслари натижалари | ||||||||||||||
| Аустралиан Опен | Ярим финал (2025) | |||||||||||||
| Френч Опен | Ярим финал (2025) | |||||||||||||
| Wимбледон | 3-босқич (2025) | |||||||||||||
| УС Опен | Чорак финал (2025) | |||||||||||||
Медаллари ва ютуқлари
| ||||||||||||||
| Сўнгги марта янгиланди: 2025-йил 26-сентябр. | ||||||||||||||
Ёшлиги
Диана Шнаидер 2004-йил 2-апрелда Россиянинг Жигулевск шаҳрида туғилган. Отасининг исми Максим, онасининг исми эса Юлиа бўлган. Отаси юрист бўлиб, асли немис миллатига мансуб собиқ боксчи, онаси эса инглиз тили ўқитувчиси бўлган. Кейинчалик оиласи Толятти шаҳрига кўчиб ўтган[5].
Шнаидер тўрт ёшида теннис ўйнашни бошлаган. Саккиз ёшида эса спорт билан жиддий шуғулланишни бошлаб, Москвада мураббий Самвел Минасян қўл остида машғулотлар олиб борган[5]. 2022-йилда АҚСҲга кўчиб ўтиб, у ерда Шимолий Каролина давлат университетига ўқишга кирган ва НC Стате Wолфпаcк жамоаси таркибида коллеждаги теннис мусобақаларида қатнашган[6][7].
Шнаидер мусобақаларда кўк рангли, оқ нуқтали бандана рўмолча тақади. Бу эса спортчининг кортдаги ўзига хос кўриниши ҳисобланади. У болалигидан қуёшда куйиб қолмаслик учун бошига рўмолча ўраши бошланган, чунки спортчи кепка ва шунга ўхшаш бошқа бош кийимларга қараганда рўмолчани афзал кўради[8][9].
Фаолияти
Диана Шнаидер 2021-йилги Wимбледон чемпионатида аёллар ўртасида жуфтлик баҳсларида беларуслик спортчи Кристина Дмитрук билан бирга ғолибликни қўлга киритган[10]. Шунингдек, спортчи 2022-йилги Австралия Очиқ чемпионатида америкалик теннисчи Cлервиэ Нгоуноуэ билан жуфтлик баҳсида мусобақа чемпиони бўлган[11].
ИТФ ўсмирлар турнирида Шнаидер 2021-йил 13-декабр куни 3-ўринни қўлга киритган. Ушбу натижаси орқали спортчи умумий рейтингда ўзининг энг юқори натижасига эга бўлган.
Шнаидер илк маротаба WТА 125 турниридаги ғалабасини турнир доирасида 2022-йилги Монтевидео очиқ турнири яккалик баҳсларида қўлга киритган. Спортчи мусобақа финалида Лéолиа Жеанжеанни мағлубиятга учратган[12].
2025-йилда Шнаидер Мирра Андреэва билан биргаликда WТА 1000 мусобақаси доирасида 2025-йилги Миами очиқ турнирида аёллар ўртасида жуфтлик баҳсларида илк бор ғолибликни қўлга киритган. Улар финалда Cристина Буcșа ҳамда Мию Катони мағлуб этган[13].
Манбалар
- ↑ Веёвич, Кирилл „Вот так старт! Шнайдер уверенно прошла в 1/4 финала Гамбурга, не оставив шансов сопернице“ (ру). чампионат.cом. Мосcоw: Чампионат (Руссиан wебсите) (2023-йил 25-июл). Қаралди: 2023-йил 25-июл.
- ↑ Кане, Давид. „СПОТТЕД: Диана Шнаидер траинс wитҳ Сасча Бажин, Эмма Радуcану wитҳ Франcисcо Роиг, ин Cинcиннати“. Теннис.cом (2025-йил 5-август). Қаралди: 2025-йил 24-август.
- ↑ Cларей, Чристопҳер. „Диана Шнаидер ис михинг cоллеге wитҳ тҳе Про теннис тоур, фор ноw“. Неw Ёрк Тимес (2023-йил 27-феврал). Қаралди: 2023-йил 27-феврал.
- ↑ "2024 Олймпиcс: Руссианс Wин Фирст Медал ин Парис wитҳ Wоменъс Теннис Доублес. Ле Монде. Сундай, Аугуст 4, 2024. Ретриэвед 5 Аугуст 2024.
- ↑ 5,0 5,1 Рабинер, Игор. „"И wилл плай ин а ҳеадсcарф тҳроугҳоут мй энтире cареэр." Интервиэw wитҳ Диана Счнеидер“ (ру). Спорт-Эхпресс (2024-йил 7-апрел). Қаралди: 2024-йил 17-май.
- ↑ МcCарвел, Ниcк „Wолфпаcк & тҳе WТА: НC Стате фрешман Диана Шнаидер эес Чарлестон Опен қуартерфиналс“. Cредит Оне Чарлестон Опен (2023-йил 5-апрел). Қаралди: 2024-йил 1-август.
- ↑ Кане, Давид „Бегиннер'с Гуиде: Диана Шнаидер стандс ат cроссроадс wитҳ Аустралиан Опен бреактҳроугҳ“. Теннис.cом (2023-йил 17-январ). Қаралди: 2024-йил 1-август.
- ↑ Маcпҳерсон, Алех „Диана Шнаидер'с феарлесс аппроач то теннис анд фашион“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион (2023-йил 18-июл). Қаралди: 2024-йил 1-август.
- ↑ Маcпҳерсон, Алех „Шнаидер аccелератес уп грасс леарнинг cурве wитҳ неw cоачинг ҳире“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион (2024-йил 3-июл). Қаралди: 2024-йил 1-август.
- ↑ Спорц+, ДҲ Лес „Wимбледон : Софиа Cостоулас баттуэ эн финале ду доубле жуниорес“. ДҲ Лес Спорц + (2021-йил 11-июл).
- ↑ „Лондон, Онт. теэн финишес сеcонд ин Жуниор Доублес ат Аустралиан Опен“. CТВ Неwс Лондон (2022-йил 28-январ). Қаралди: 2024-йил 22-декабр.
- ↑ „Шнаидер бреакс тҳроугҳ wитҳ Монтевидео WТА 125 титле“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион. Қаралди: 2024-йил 1-ноябр.
- ↑ „Мирра Андреэва, Шнаидер таке ҳоме Миами Опен доублес титле“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион. Қаралди: 2025-йил 31-март.