Диапиризм (юн. диапеиро — санчиб тешаяпман) — пластик чўкинди тоғ жинслари (тузлар, гипс, гил ва ш. к.)нинг улар устида ётган қаттиқроқ тоғ жинсларига ботиб кириш жараёни. Диапиризм Ер пўстида содир бўладиган кучланиш таъсиридан пайдо бўлади. Диапиризм натижасида диапир структура (диапир бурма)лар таркиб топади. Улар бор жойларда нефт ва газ конлари мавжуд. Ўзбекистонда диапир структуралар Ҳисор тоғида кўп. Диапиризмни ўрганиш нефт ва газ конларини излашда аҳамиятли.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил