Диас Ниғматович Раҳматов (1937 — 2013) ўзбек дубляж, театр ва кино актёри бўлган. Диас Раҳматов 1937-йил 28-феврал куни туғилган. Исми Испания озодлик ҳаракати йўлбошчиси José Díaz шарафига қўйилган[1].

Диас Ниғматович Раҳматов
Таваллуди 27-феврал 1937-йил
Вафоти 18-август 2013-йил(2013-08-18)
(76 ёшда)
Касби актёр
Фаолият йиллари 1957-2013
Мукофотлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2008)

Меҳнат фаолияти

1957-йил Ҳамза номидаги академик драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри)да меҳнат фаолиятини бошлаган, 1959-йил эса Тошкент театр ва рассомчилик институтини битирган[2].

„Суюнчи“ (1982), „Келинлар қўзғолони“ (1984), „Армон“ (1986), „Майсаранинг иши“ (1988), „Абдуллажон“ (1991), „Бомба“ (1993), „Ат-Термизий“ (1998), „Феллини“ (1999), „Кичкина одамлар“ (2008) ва қатор бошқа филмларда турли даражадаги ролларни ижро этган[3].

Диас Раҳматов, шунингдек, театр ва кино соҳасидан ташқари, ўзбек дубляжида ҳам самарали меҳнат қилиб, ўнлаб, юзлаб қаҳрамонларга овоз берган. Жумладан, Георгий Вицин ўзбек киноихлосмандлари орасида айнан Диас Раҳматов овози билан машҳурлашган.

Унвонлари

Диас Раҳматов 2008-йили „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист“ унвони билан тақдирланган. 2026-йил 28-майда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган[4].

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Диас Раҳматов 2013-йили 76 ёшида вафот этди[5].

Манбалар

  1. ↑ Овози билан машҳур бо’лган актёр, 2013-07-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-08-20
  2. ↑ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Диас Рахматов вафот этди
  3. ↑ Рахматов Диас Нигматович, 2013-08-23да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-08-20
  4. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Мамлакатимизда маданият, сан’ат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
  5. ↑ „Диас Раҳматов вафот этди“. кун.уз. 2013-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-08-21 санасида архивланган)