Диатоника (диа... ва тон) — 1) етти товушли мусиқа тизими; товушлари соф квинталар бўйлаб жойлаштирилиши мумкин бўлган. Д.нинг поғонамапоғона изчиллиги одатда тон ва ярим тонлардан ташкил топади. Амалиётда — Шарқ, хусусан ўзбек мусиқасида кенг учрайдиган етти товушли диатоник товушқаторлар (умумбашарий номда): ионий (табиий мажор), эолий (табиий минор), дорий, фригий, лидий, миксолидий, локрий. Яна қ. Гамма; 2) хроматик (ўзгартирилган) пардаларга эга бўлмаган мусиқа товушқа-тори. Товушлар сони 12 гача бўлиши мумкин.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил