Diaxroniya
Диахрония (диа... ва юн. чронос — вақт, замон) — тил тизимининг лингвистик тадқиқот манбаи сифатидаги тарихий тараққиёти, тил тараққиётини вақт нуқтаи-назаридан ўрганиш. Тилшуносликда Д. тушунчаси синхронияга қарама-қарши қўйилади. Диахроник лингвистика баъзан қиёсий-тарихий тилшунослик, ХХ асрдан бошлаб тарихий фонетика билан айнан бир нарса деб қаралди. Кейинчалик унинг тадқиқот объекти сифатида тилдаги ўзгаришларни, бу ўзгаришларнинг сабабларини, пайдо бўлиш даврини ўрганиш назарда тутилди. ХХ аср 2-ярмида диахроник ёндашиш, тил тарихини даврларга бўлиб ўрганиш билан боғлиқ соф тарихий йўналишдан фарқли ўлароқ, тил тизимида содир бўладиган диахроник ўзгаришларни, тилнинг тизим сифатидаги тараққиёти қонуниятларини ўрганишга қаратилди. Д. тил фаолияти хусусиятларини замонда, жумладан, синхронияда билишга имкон берувчи восита бўлиб, умуман тил назариясининг муҳим қисмидир.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |