Diazobirikmalar
Диазо бирикмалар - диазогуруҳли органик моддалар. Фақат бир органик радикал билан богланган икки атом азот диазогуруҳ деб аталади. "Д." термини турли бирикмалар туркумига тааллукли. Д. алифатик ва ароматик Д.га бўлинади. Алифатик Д. қиздирилганда, ултрабинафша нурлар ва кислоталар таъсир эттирилганда парчаланади, шунингдек, катализатор (мис ва унинг тузлари) иштирокида карбенлар ҳосил қилади. Диазометан ва диазосирка эфири алифатик Д.га ми-сол бўла олади. Ароматик Д. беқарор, қуруқ, портловчи, реаксияга киришувчан модда, ишқорлар таъсирида диазотатлар ҳосил қилади. Ароматик Д. аʻзо-бўёқлар олишда, диазотипияда ишлатилади. Алифатик Д. — алкилловчи моддалардир.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |