Диазотлаш — ароматик аминларга минерал кислоталар иштирокида нитрит кислота таъсир эттириб ароматик диазобирикмалар ҳосил қилиш усули. Д. тезлиги аминобирикманинг тузилишига ҳамда реаксияда иштирок этувчи анионнинг табиатига боғлиқ. Ароматик ядрода манфий ўринбосарлари (НО2, СО3Ҳ, СООН, С1 ва б.) бўлган аминлар мусбат ўринбосарлар (СН3, ОН, ОСН3 ва б.)га нисбатан тезроқ диазотланади. Бром ионлари Д. жараёнини тезлаштиради. Ҳосил бўлувчи диазобирикмаларнинг беқарорлиги сабабли Д. нисбатан паст (0° дан 25° гача) температурада ўтказилади. Д. кўпгина ароматик бирикмалар саноатида, айниқса, азобўёқлар олишда кенг қўлланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил