Дибба жанги милодий 632–634-йиллар оралиғида Ридда урушлари пайтида ҳозирги Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳудудидаги Дибба шаҳрида бўлиб ўтган. Ушбу жанг 10,000 кишининг ўлими билан боғлиқ бўлиб, урушда ҳалок бўлганларнинг қабрларини ҳанузгача шу ҳудудда кўриш мумкин.

Дибба жанги
Ридда урушларининг бир қисми
Саналар милодий 632–634
Уруш ери Дибба, Рошидун халифалиги
Натижа Рошидун халифалигининг ғалабаси
Қўмондонлар
Рошидун халифалиги
Халифалик тарафдори бўлган Аздийлар
Бану ал-Жуланда қабиласи
Жуланда қабиласи тарафдорлари
Қайс қабиласи
Муртад Аздийлар
Жуланда қабиласи рақиблари
  • Лақит бин Малик ал-Аздий †

Ал-Азд

Сосонийлар империяси заифлашганида ал-Азд шоҳлари Уммон ярим оролида асосий сиёсий кучга айланди[1]. Ислом пайғамбари Муҳаммад Амр ибн ал-Осни элчи сифатида уларнинг ҳузурига юборди. Амр Бураймий ҳудуди орқали ўтиб, пайғамбарнинг хабарини тақдим этди, аммо ҳоким Муҳаммаднинг хабарини рад этди. Амр ибн ал-Ос кейинчалик Низвода ал-Азд подшоси Абдулжуланда ва унинг укаси Жайфарга пайғамбарнинг хабарини тақдим этди. Ака-укалар ал-Азд қабиласининг оқсоқолларини бир жойга тўплашди ва исломни қабул қилишга рози бўлишди[2].

Милодий 630-йилда ал-Азд Жуланда билан иттифоқ тузиб, Сосонийлар ҳокими Масканга ҳужум қилди. Суҳордаги Дамсетжерд жангида Масканнинг қўшинларини мағлуб этди ва уни ўлдирди[3]. Барча кумуш ва олтинларини қолдириб, Сосонийлар мамлакатдан ҳайдаб чиқарилди[4]. 632-йилда пайғамбар Муҳаммад вафот этгач, Абдулжуланда халифа Абу Бакрга қасамёд қилиш учун Мадинага йўл олди. Абу Бакр ҳам уни мамнуният билан қабул қилди[5].

Манбалар

  1. ↑ Унитед Араб Эмиратес : а неw перспеcтиве, Абед, Ибраҳим., Ҳеллер, Петер., Лондон: Тридент Пресс, 2001 — 80-бет. ИСБН 1900724472. ОCЛC 47140175. 
  2. ↑ Унитед Араб Эмиратес : а неw перспеcтиве, Абед, Ибраҳим., Ҳеллер, Петер., Лондон: Тридент Пресс, 2001 — 81-бет. ИСБН 1900724472. ОCЛC 47140175. 
  3. ↑ Доналд., Ҳаwлей. Тҳе Труcиал Статес. Лондон: Аллен & Унwин, 1970 — 48-бет. ИСБН 0049530054. ОCЛC 152680. 
  4. ↑ Унитед Араб Эмиратес : а неw перспеcтиве, Абед, Ибраҳим., Ҳеллер, Петер., Лондон: Тридент Пресс, 2001 — 80-бет. ИСБН 1900724472. ОCЛC 47140175. 
  5. ↑ Унитед Араб Эмиратес : а неw перспеcтиве, Абед, Ибраҳим., Ҳеллер, Петер., Лондон: Тридент Пресс, 2001 — 81-бет. ИСБН 1900724472. ОCЛC 47140175. 

Ҳаволалар