Дидактик адабиёт - бадиий ифодаланган панд-насиҳат тарзидаги адабиёт. Бунда ахлоқий-таълимий, илмий-фалсафий, диний билимлар ва ғоялар бадиий талқин қилинади. Д. а. илдизи халқ оғзаки ижодига бориб тақалади (мас, "Қобуснома"). Ғарб ва Шарқ халқлари, жумладан, туркий халқлар адабиётида Д.а. узоқ тарихга эга. Д.а.га доир илк намуналар Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит турк" асарида учрайди. Ўзбек мумтоз адабиётидаги Д. а.нинг дастлабки йирик намуналари Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг", Аҳмад Югнакийнинг "Ҳибат ул-ҳақойик" достонларидир. Бу асарларда халқнинг адолат, маърифат, ахлоқ, одоб ҳақидаги қарашлари, панд-насиҳатлари шеърий шаклда баён этилган. Д.а.дан ижтимоий, фалсафий, илмий қарашларни оммалаштириш воситаси сифатида ҳам фойдаланганлар (мас, Ибн Синонпнт табобатга оид "Уржуза" шеърий асари). Д.а.га хос бўлган хусусиятлардан Аҳмад Яссавий, Боқирғоний Сулаймон, Сўфи Оллоёр, Ҳувайдо, Ҳазиний каби тасаввуф намояндалари ҳам самарали фойдаланганлар.

ХХ аср ўзбек адиблари Беҳбудий, Айний, Авлоний ва б. ижодида панд-насиҳатга алоҳида аҳамият берилган. Уларнинг асарларида, мактаблар учун қўлланмаларида таълим-тарбияга оид Д.а. намуналари кўплаб учрайди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил