Die with a Smile
Диэ wитҳ а Смиле (инглизчадан Табассум ила ўлмоқ) – америкалик қўшиқчилар Ладй Гага ва Бруно Марснинг қўшиғи. Дастлаб алоҳида сингл сифатида 2024-йил 16-августда Стреамлине ва Интерсcопе Реcордс лейблларида чиқарилган, лекин кейинчалик Гаганинг Майҳем (2025) албомига киритилган. Марс, Гага, Дернст „Д’Миле“ Эмил ИИ, Андреw Wатт ва Жамес Фаунтлерой томонидан ёзилган ва биринчи тўртлик продюсерлик қилинган синглдир.
| „Диэ wитҳ а Смиле“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Ладй Гага ва Бруно Марс қўшиғи | ||||
| Чиқарилган санаси | 2024-йил 16-август | |||
| Ёзилган санаси | 2024 | |||
| Ёзиб олинган | 2024 | |||
| Студия | Гленwоод Плаcе Студиос (Бурбанк, CА)[1] | |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги | 4:11 | |||
| Лейбл | Интерсcопе | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и |
| |||
| Продюсер(лар) |
| |||
| Ладй Гага хронологияси | ||||
| ||||
| Бруно Марс хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| "Диэ wитҳ а Смиле" ЁуТубеда | ||||
Марс Гагани янги мусиқа устида ишлаётган студиясига таклиф қилиши билан ҳамкорлик юзага келган. Марс Гагага тайёр трекни тақдим этади ва дуэт ўша куни қўшиқни ёзиб олишни якунлайди[2]. Трек билан бир вақтда Марс ва Даниэл Рамос томонидан суратга олинган мусиқий видео ҳам чиқарилади, унда дуэт қўшиқни ретро саҳнада ижро этади.
„Диэ wитҳ а Смиле“ қўшиғи АҚСҲ, Малайзия, Янги Зеландия, Сингапур чартларида биринчи ўринни эгаллайди ва Биллбоард Глобал 200 чартида 18 та рекорд ҳафтада биринчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, қўшиқ Австралия, Боливия, Канада, Хорватия, Дания, Гонконг, Исландия, Ирландия, Латвия, Люксембург, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Нидерландлар, Норвегия, Парагвай, Перу, Филиппин, Португалия, Швеция, Швейсария, Тайван, Буюк Британияда, шунингдек, Бразилия, Эл-Салвадор, Панама ва Сан-Маринода кучли ўнталикка кирган. Қўшиқ танқидчиларнинг ижобий баҳоларига сазовор бўлади, улар иккала ижрочининг овози ва уйғунлигини юқори баҳолайдилар. „Диэ wитҳ а Смиле“ қўшиғи, шунингдек, „Йилнинг энг яхши қўшиғи“ ва „Энг яхши поп дуэт/гуруҳ ижроси“ номинацияларида 67-Гремми мукофотига номзод бўлган ва иккинчи йўналишда ғолиб чиққан.
Манбалар
- ↑ Диэ wитҳ а Смиле (CД бооклет). Унитед Кингдом: Интерсcопе Реcордс, Стреамлине. 2024.
- ↑ Даилей, Ҳаннаҳ „Ладй Гага & Бруно Марс Теам Уп он Неw Сонг ‘Диэ Wитҳ а Смиле’: Стреам Ит Ноw“. Биллбоард (2024-йил 16-август). 2024-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-август.