Диффамация — муайян фуқаро ёки юридик шахс шаънини ҳақоратлайдиган ҳақиқий ёки шубҳали маълумотларни (қоидага кўра, матбуотда) оммавий тарқатилиши назарда тутилади. Диффамация „тухмат“ тушунчасидан шуниси билан фарқланадики, ушбу маълумотлар ишончлилиги ҳолатида ҳам мавжуд бўлади, яъни „диффамация“ тушунчаси „тухмат“ тушунчасидан кенгроқ ҳисобланиши орқали фарқланади. Қатор давлатларда диффамация учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси