Differensial (mexanizm)
Дифференсиал (лотинча: дифферентиа - фарқ, тафовут) — бир валдан ҳар хил тезликда айланадиган икки валга ёки икки валдан бир валга ҳаракат узатадиган, тишли ғилдираклари бўлган механизм.
Автомобиллар ёки бошқа транспорт машиналари бурилаётганда етакчи ғилдираклари ҳар хил тезликда айланади, чунки улардан бири кўпроқ, иккинчиси камроқ йўл босади. Дифференсиал ана шунга имкон беради. Масалан, автомобиллардаги дифференсиал ёрдамида двигател валидан водило орқали сателлитларга (сателлитлар ўз ўқи атрофида ва механизм ўқига нисбатан айланади), сателлитлардан мустақил марказий ғилдираклардан ҳар қайсисига ҳаракат узатилади. Металл кесиш станокларидаги дифференсиал ёрдамида кинематик занжирлар ростлаб турилади. Дифференсиал вариаторлар, редукторлар, муфталар ва бошқа қурилмаларда ҳам бўлади.
Ҳаволалар

Викиомборда „Дифференсиал (механизм)“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024)