Diffuzion kamera
Диффузион камера - зарядли зарралар (протон, электрон, а-зарра ва ҳоказо) нинг ҳаракат траекториясини кузатишга имкон берадиган асбоб. Америкалик физик Л. Лангсдорф ясаган (1936). Усти ва ёнлари шиша, туби металлопластинкадан иборат силиндр шаклидаги герметик идиш (раем). Д. к. Вилсон камерасит ўхшайди, лекин ҳар доим ионловчи зарраларга сезгир бўлиб, узлуксиз ишлаб туради. Камерага тушган зарядли зарра газ атомлари билан тўқнашиб, электронларни ажратади, яъни газ ионлашади. Камерадаги суюқлик (спирт) буғи конденсатланади (ка-меранинг таги совитилади ва қопқоғи иситилади, натижада температура пасайиши туфайли камерада ўта тўйинган буғ ҳосил бўлади) ва зарра камерадан ўтганда суюклик томчиларидан иборат из қолади. Д. к. ёнидан ёритилади ва зарра изи суратга олинади. Д. к. юқори энергияли зарраларнинг камерадаги газ ядролари билан ўзаро тўқнашувини ўрганишда, зарралар импулсний аниқлашда, катта босимли газларни текширишда ишлатилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |