Diktatura
Диктатура (лотинча: диcтатура — чекланмаган ҳокимият) — давлат ҳокимиятини нодемократик усуллар билан амалга ошириш тизимини ифодаловчи тушунча, авторитар ёки тоталитар режим. Диктатурага асосланган сиёсий режимдаги ҳокимиятда, бир шахс — диктатор ёки бир неча шахсларнинг қўлида марказлашади, сиёсатда зўравонлик ва террор кучаяди. Диктатура ўрнатилганлиги диктаторлик ҳокимиятининг чекланмаганлиги ва назорацизлиги, конституция эълон қилган демократик ҳуқуқлар ва эркинликлар топталиши, вакиллик органларининг ҳуқуқлари чекланиши билан ажралиб туради. Ҳокимият тўғридан-тўғри зўравонликка таянади. Одатда, йирик ижтимоий гуруҳлар Диктатурани ифода этувчи куч сифатида намоён бўлса ҳам, у бир шахс ёки бир гуруҳ шахсларда мужассамлашади (Қадимги Римда ҳарбий бошлиқлар Диктатураси ва триумвиратлар, мутлақ монархлар, ҳозирги авторитар тузумлар, хунталар ва ҳоказо). Тарихга кўра, бирон-бир давлатда Диктатур ўрнатилиши, одатда, ички ўзаро кураш ғоят кескин тус олган даврлар билан боғлиқ бўлган (Масалан, Испанияда Франко Диктатураси, нацистлар Германиясида фашистлар Диктатураси, собиқ шўролар даврида Сталин Диктатураси ва б.).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |