Дил - тасаввуфда илоҳий хитобнинг, ма’рифат ва ирфоннинг намоён бўладиган ўрни.

Дил орифлар тилида илоҳий сирлар макони ва махзани бўлган жой, ҳакимлар уни нафси нотиқа ёки қалб дейди.

Қалб икки хил ма’нода қўлланади: 1. Инсон юраги. 2. Инсоннинг чап кўкрагидан икки бармоқ пастда жойлашган руҳоний латифа бўлиб, раҳмоний файз ва нур нозил бўладиган, тажаллий жойдир.

Суфийлар томонидан ҳам қалб деганда айнан шу руҳоний латифа назарда тутган.

Тасаввуфга кўра қалбнинг тури еттитадир булар, садр - ислом жавҳарининг ўчоғи; қалб -имон жавҳарининг ўчоғи; шиғоф - халқни севиш, халқ учун куйиниш жойи; фуод - кўнгилнинг мушоҳада маскани; ҳаббат ул-қалб - Ҳаққа қаратилган муҳаббат макони; сувайдо - ғайбий мукошафа жойи; муҳжат ул-қалб - тажаллий макони[1].

Манбалар

  1. ↑ Усмонов, Олимов, Ё'лдашхо'джаев, Фахриддинов, То'йчиева, Жабборов, Чо'тмаматов, Раҳимов, Комилжонова, Каримова, Нурмуҳаммедов, Эркабоева, Жураев 2015, с. 72.

Адабиётлар

  • Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5. 

Ҳаволалар