Дилафруз Собирова — Ўзбекистонлик талаба, Гарвард университети талабаси. У таълим соҳасидаги ютуқлари, халқаро олимпиадалардаги иштироки ва ижтимоий фаолияти билан танилган. Собирова САТ имтиҳонидан 1540 балл, ИЭЛТС имтиҳонидан эса 8.0 балл олган[1].

Дилафруз Собирова

Дилафруз Собирова
Таваллуди 2008-йил
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Фарғона шаҳридаги Президент мактаби; Гарвард университети

Биографияси

Дилафруз Собирова 2008-йилда Фарғона вилоятининг Қува туманида туғилган. 2021-йилдан Фарғона шаҳридаги Президент мактабида таҳсил олган. Унинг отаси шифокор, онаси ўқитувчи бўлиб, оилада тўнғич фарзанд ҳисобланади[2].

Гарвард университетига қабул қилиниши

2025-йилда Дилафруз Собирова Гарвард университетининг интеграл биология йўналишига тўлиқ молиялаштирилган грант асосида қабул қилинган. Ушбу ютуқ унинг академик тайёргарлиги, ижтимоий фаоллиги ва халқаро миқёсдаги тан олиниши билан боғлиқ[3].

Манбалар

  1. ↑ „Кун.уз’да чиққан видео сабаб орзумга эришдим: Ҳарвард грантини ютган қиз“ (уз). Кун.уз. Кун.уз (2025-йил 24-декабр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  2. ↑ „Ҳарвард“ (уз). Газета.уз. Газета.уз (2025-йил 19-декабр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  3. ↑ „ФарНеwс“ (уз). ФарНеwс.уз. ФарНеwс. Қаралди: 2026-йил 8-октябр.