Dilatometr
Дилатометр (лот. дилато — кенгайтираман ва ...метр) — иссиқлик, босим, электр ва магнит майдони, ион-ловчи нурланиш ва ҳоказо таъсирида жисм ўлчамларининг ўзгаришини ўлчайдиган асбоб. Жисм ўлчамларининг мутлақ ўзгаришига сезгирлиги Д.нинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Д.нинг оптикмеханик, сиғимли, индуксион, рентген, радиорезонанс ва б. хиллари мавжуд. Оптик-механик Д. ёруғлик нури ёрдамида жисм ўлчамининг ўзгаришини ўлчайди. Сиғимли Д.да жисм ўлчами ўзгариши билан конденсатор сиғими ўзгаради. Барча Д.лар олдиндан калибрланган бўлади. Д. билан суюқ ёки газсимон моддаларнинг ҳажмий ўзгариши ҳам аниқланади. Д. кимё саноатида, техника, физика ва б.да кўп ишлатилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Дилатометр“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |