Dilatometriya
Дилатометрия (лот. дилато — кенгайтираман ва ...метрия) — физиканинг жисмлар ўлчамлари ўзгаришининг ташқи таъсирлар (температура, босим, электр ва магнит майдонлар, ионловчи нурланиш ва б.)га боғликлигини ўрганувчи бўлими. Д. асосан жисмнинг иссикликдан кенгайишини ва уларнинг турли аномалияларини ўрганади. Д. мақсадлари учун ишлатиладиган асбобга дилатометр дейилади. Д. усулларидан физика ва материяшуносликда моддаларнинг хоссаларини ўрганишда фойдаланилади, техникада металлар ва уларнинг қотишмалари, шиша, пластмасса, қурилиш материаллари ҳажмининг ўзгариш хусусиятларини ўрганиш ва янги материаллар яратишга ёрдам беради.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |