Дилавер Мидатович Осмонов (Усмон) (1988-йил 18-апрелда туғилган, Гулистон, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон ССР) – Киев шаҳар академик болалар ва ўсмирлар опера-балет театри дирижёри[1][2]. Украинада хизмат кўрсатган артист.

Дилавер Осмонов
Таваллуди 18-апрел 1988-йил
Касби Дирижёрлик
Фуқаролиги Ukraina bayrogʻi Украина

Ҳаёти

Дилавер Осмонов Мидатович 1988-йил 18-апрелда Ўзбекистон ССРнинг Гулистон шаҳрида туғилган. 2000-йилда Пётр Чайковский номидаги Симферопол мусиқа мактабини (В.Хнатик синфи) тамомлаган. 2005-йилда Сергей Прокофев номидаги Донецк давлат мусиқа академиясида (В.Подолчук синфи) таҳсил олган. 2010-йилда П. И. Чайковский номидаги Украина Миллий мусиқа академиясини тугатган (В.Здоренко синфи).

Меҳнат фаолиятини Анатолий Соловяненко номидаги Донецк академик опера ва балет театрида бошлаган.

Дилавер Осмонов 2005—2011-йилларда Украина Миллий мусиқа академияси Опера студияси оркестри артисти (2019-йилдан бу ерда опера ва симфоник дирижёрлик кафедрасида дирижёрлик йўналишида дарс беради).

Дилавер Осмонов 2006-йилдан 2018-йилгача Киев шаҳар академик болалар ва ўсмирлар опера ва балет театри оркестри артисти бўлган.

2012—2016-йилларда Киевда М.Лисенко номидаги мусиқа мактабида ўқитувчи ва Украина Миллий нафас оркестри дирижёри бўлган.

2017-йилдан бери у Киев шаҳар академик болалар ва ўсмирлар опера ва балет театрининг дирижёри. Шу билан бирга, 2018—2019-йилларда у Украина Давлат академик эстрада симфоник оркестри дирижёри ва Луганск давлат маданият ва санъат академиясининг ўқитувчиси бўлган.

Украинада ўтказилган халқаро танловлар ва фестивалларнинг кўп маротаба иштирокчиси ва совриндори.

Репертуар

У тематик консертлар, мусиқий эртаклар, опера ва балет дурдоналарини саҳналаштирган, жумладан: М. Римский-Корсаковнинг „Рождество олдидан кечаси“, Б.Павловскийнинг „Оппоқ қор ва етти гном“, С.Прокофев мусиқасига „Петри ва бўри“, К.Сен-Саэнс мусиқасига „Ҳайвонлар карнавали“, Ф.Шуберт мусиқасига „Абадий севги афсонаси“, Моцартнинг „Фигаронинг уйланиши“, П.Чайковскийнинг „Шелкунчик“ ва бошқалар.

Қрим-татар халқ қўшиқларининг машҳур ижрочиси Дилавер Осмонов „Қирим“ ансамблининг солисти бўлган[3][4].

Мукофотлари

Дилавер Осмонов Мйрон Старовецкий танлови лауреати бўлган.

Манбалар

Ташқи ҳаволалар