Dilbar Akramova
Дилбар Абдулҳамидовна Акрамова (1946-йил 15-октябр) Меҳр шафқат ва саломатлик жамғармаси вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони.
Биографияси
1946-йил 15-октябрда Наманган вилояти Уйчи туманида таваллуд топган. 1967-йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Ўз фаолиятини 1967-йилда ўқитувчиликдан бошлаган. 1968-йилдан Намангандаги тўқима матолар ишлаб чиқарадиган корхоналарда ишлаган. 1996-йилдан республика Меҳр шафқат ва саломатлик жамғармаси вилоят бўлими раиси. 2002-йилда „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирланган.
1962-йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига ўқишга қабул қилиниб муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича диплом олди. Отасининг изидан борган Дилбархон ўз фаолиятини Наманган вилояти тўқимачилик техникумида ўқитувчиликдан бошлади. Кейинчалик у фаолиятини ўз мутахассислиги бўйича ишлаб чиқаришда давом эттириб, 1968—1970-йилларда Наманган нотўқима матолар ишлаб чиқариш фабрикаси лаборатория бошлиғи лавозимида ишлади. Ўз касбига нисбатан ниҳоятда қизиқиши, фидойилиги, меҳнацеварлиги натижасида Дилбар Акрамова нотўқима матоларни ишлаб чиқариш сир-асрорларини пухта ўрганди, шунингдек, фабрикадаги кўплаб ёшларга билим ва кўникмаларини сингдириб борди. Ўзига нисбатан ўта талабчан Дилбар Акрамова ҳар соҳада тенгдошлари ва ҳамкасбларига ўрнак бўлгани боис, 1970-йилда шойи ишлаб чиқариш комбинатида ёшлар етакчиси бўлиб иш фаолиятини давом эттирди. Иш жараёнида соҳани янада ривожлантириш борасидаги талаб ва таклифларни изчил ўрганиб, уни амалиётга татбиқ этди ҳамда ижобий натижаларга эриша олди. 1975-йилда Дилбархон аврли шойи ишлаб чиқариш комбинати пиллакашлик корхонасига раҳбар ўринбосари лавозимига ўтка зилди. Ипак маҳсулотларига бўлган талаб жаҳон бозорида ошиб бораётганлигини ҳисобга олган Дилбар Акрамова, ўз навбатида, комбинатда маҳсулот ҳажмини босқичма-босқич ошириш борасидаги мулоҳазаларини ва изланишларини йўлга қўйиб борди. Мана шундай жараёнларда у ўзининг ташаббускорлиги билан корхонада ҳурматга сазовор бўлди. Қайси корхона ёки ташкилотда ишламасин, ўз мақсадлари йўлидан оғишмайдиган қаҳрамонимиз 1986-йилда Наманган бадиий буюмлар фабрикасида директор лавозимида фаолиятини давом эттирди. Ушбу фабрикада ўн йил давомида самарали меҳнат қилган Дилбархон Акрамова жамоаси билан бир оиладек бўлиб ишлади ҳамда фабриканинг ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшди. 1996-йилдан бошлаб Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси лавозимида ишлади. Дилбар Акрамова 2016-йилда вафот этган.[1][2][3][4]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ
- ↑ „Ўзбекистон“. 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-август.
- ↑ "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини бериш тўғрисида
- ↑ "Ўзбекистон%20Қаҳрамони"%20унвонини%20бериш%20тўғрисидаги%20Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 28 августдаги „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвонини бериш тўғрисидаги Фармони[сайт ишламайди]