Зиёсферада исми Дилбар ва фамилияси Икромова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Икромова Дилбар Илҳом қизи (17-июл 1947-йил, Бекобод – 25-август 2020-йил, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (2001)[1]. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1970). 1970-йилдан Ҳамза театрида (ҳозирги Ўзбек миллий театри) ишлайди. „Ой тутилган тунда“ (М. Карим) спектаклидаги Зубаржат саҳнада яратган илк образидир. Озода („Имон“), Дилором („Олтин девор“), Феокла Ивановна („Уйланиш“), Роллер („Қароқчилар“), Момо („Чимилдиқ“) каби роллари билан шухрат қозонди. Унинг ижроси ҳаётий ҳақиқат ва самимият намунаси бўлиб, диалогларни жуда ишонарли олиб бориш, ролнинг энг майда кўринишларига ҳам нозиклик билан ёндашиш, мимик ҳаракатлардан усталик билан фойдаланиш актриса ижодига хос. Филмларда ҳам суратга тушган: Сотти („Келинлар қўзғолони“), телба аёл („Қалдирғоч“), Она („Ёлгиз ёдгорим“), Она („Чаёнгул“), қўшни хотин („Шариф ва Маъриф“), Момо („Чимилдиқ“) ва бошқалар[2].

Дилбар Икромова
Таваллуди 17-июл 1947-йил
Вафоти 25-август 2020-йил(2020-08-25)
(73 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1970-2020

Вафоти

Дилбар Икромова 2020-йил 25-август санасида 73 ёшида коронавирис касаллиги натижасида вафот этган ва Тошкент шаҳридаги Ялонғоч-2 қабристонига дафн қилинган[3].

Унвон ва мукофотлари

Манбалар