Зиёсферада исми Дилбар ва фамилияси Маҳмудова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Дилбар Маҳмудова— (08.04.1936 — 17.01.2022) 1959-йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган.Республика матбуотида унинг 300 дан ортиқ публицистик мақоласи эълон қилинган.Дилбар Маҳмудованинг илк китоби „Ярим аср ёнма-ён“ номи билан чоп этилган. Шундан сўнг унинг „Ҳар мактубда умр лаҳзаси“, „Ҳалима“, „Ҳаётдан кейинги ҳаёт“, „Мўйқаламда ёзилган роман“, „Синмаган Сурхон қизи“, „Меҳр қуёши“, „Осмонмисиз, қуёшмисиз ё оймисиз, бувижон!“ китоблари нашр қилинган. Турмуш ўртоғи Тилаб Маҳмуд билан ҳаммуаллифликда „Умр шомидаги бахт“, „Тортадирман жабрини“, „Омонат дунё“ номли песалар ёзган. Мазкур асарлар Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Дилбар Маҳмудова 85 ёшида вафот этди[1].

Манбалар