Dilbar Usmonova
Дилбар Саидмаҳмудовна Усмонова (туғ. 1960-йил 4-июн, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек шифокори. 2020-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган[1].
| Дилбар Усмонова | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2020-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1960-йил 4-июн Сурхондарё вилояти, ЎзССР, СССР |
| Сиёсий партияси | Ўзбекистон Либерал демократик партияси |
| Касби | шифокор |
| Маълумоти | Тошкент Давлат тиббиёт институти |
Биографияси
Дилбар Усмонова 1960-йил 4-июнда Сурхондарё вилоятида туғилган[1]. 1983-йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
Лавозими
Меҳнат фаолиятини 1983-йилда Минтақавий тиббиёт илмий-тадқиқот институти эндокринология бўлимида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. 1983-йилдан 2006-йилгача Эндокринология илмий-тадқиқот институтининг физиотерапия бўлими мудири лавозимида ишлаган. 2006-2007-йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳузуридаги курортлар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, тиббиёт бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2007-2010-йилларда эса „Умид гулшани“ МЧЖ санаторийси директори[1], 2010-2011-йилларда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази бош врачи. 2011-йилдан буён Дилбар Усмонова „Фарҳод Мадад Шифо“ хусусий клиникаси бош директори, Қибрай туманидаги „Саве-Агро-Траде“ оилавий корхонаси (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш билан шуғулланувчи корхона) раҳбари лавозимларида ишлаб келмоқда[2].
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „архив нусхаси“. 2021-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
- ↑ „Кандидаты“ (ру). элеcтионс.уз. 2021-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
- ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
- 4-iyunda tugʻilganlar
- 1960-yilda tugʻilganlar
- Surxondaryo viloyatida tugʻilganlar
- Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining deputatlari
- Surxondaryoda tugʻilganlar
- Kishilar
- Yashayotgan insonlar
- Toshkent tibbiyot akademiyasi bitiruvchilari
- Oʻzbekiston Liberal-demokratik partiyasi a’zolari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar
